Декретга чиқдим. Ўр­нимда бошқа ишчи ишлаётган экан.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 233 ва 234-моддаларига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили ва болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари қандай аниқланади?

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови туғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 35-моддасига кўра,

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилишида Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи тўғрисида айтиб беринг?

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунинининг 2-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш тартиби ҳақида тушунча берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш беш кун қолганида бошланади ва қирқ беш кун қолганида тугайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилишида фуқаролар овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида сайловдан неча кун олдин хабордар қилиниши лозим?

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 30-моддасига асосан овоз бериш сайлов куни соат 6 дан соат 20 гача ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш тартиби?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Сайлови тўғрисидаги Қонунининг 242-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш беш кун қолганида бошланади ва қирқ беш кун қолганида тугайди.

Гербли гувоҳномаларнинг сарфланишини ҳисобга олиш тартиби ҳақида айтиб берсангиз?

ФҲДЁ бўлимлари томонидан қабул қилиб олинган гувоҳнома бланклари гувоҳномаларни кирим қилиш дафтарига гувоҳнамаларнинг тури, серияси, рақами, сони ва қабул қилинган санаси кўрсатилган ҳолда кирим қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш принциплари тўғрисида тушунча берсангиз?

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлаш бўйича сайловолди кампаниясида ва овоз беришда ихтиёрий равишда қатнашадилар.

Сайлов натижалари тахминларини чоп этиш тартибини бузиш қандай жавобгарликни келтириб чиқаради?

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-9 моддасига кўра, жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини,

Сайлов участкаларини тузиш тартиби ва нормаси ҳақида тушунча берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги Қонунининг 10-моддасиги асосан сайлов участкалари туман, шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилади.

Мен соғлигим туфайли хорижий давлатга даволанишга кетмоқчи эдим ва кетишимдан олдин ўзим хоҳлаган номзодга овоз бериш имкониятим борми?

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига асосан сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқи эга. Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганда бошланади ва сайловга бир кун қолганида тугалланади.

Менинг исмим туғилганлик хақидаги гувохномамда “Дилшод” деб ёзилган.

Ҳамма мени “Дилшода” деб чақиради. Касб-ҳунар коллежини шу йил тамомлайман. Дипломимда исмим “Дилшода” деб ёзилишини хоҳлайман. Исмимга қўшимча киритиш учун каерга мурожаат қилишим керак?

Турмуш ўртоғим биринчи никоҳидан ажралмаган.

Яқинда фарзандли бўламиз, унга туғилиш гувоҳномаси олиш мумкинми?

Менинг эрим вафот этган йили тўрт ойлик ҳомилам бор эди, кейин беш ойдан сўнг ўғил фарзандли бўлдим.

Уй-жой марҳум эримнинг номида эди, эримнинг вафотидан кейин туғилган фарзандим уй-жойга меросхўр бўла оладима?

Мен фарзандликка бола асраб олмоқчи эдим,

 эрим билан икки йилдан буён бирга яшамаймиз эримнинг фарзанд асраб олишимга розилигини олишим шартми?

Меҳнат қилиш ҳуқуқи давлат томонидан қандай кафолатланган?

Меҳнат қонунчилигига кўра, меҳнат қилиш ва ишни эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишда барча фуқароларга жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи ва мансаб мавқеидан, динга муносабати, эътиқодидан, жамоат бирлашмаларига мансублигидан, шунингдек ходимларнинг ишчанлик жиҳатларига ҳамда улар меҳнатининг натижаларига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлардан қатъи назар, тенг имкониятларни таъминлаш аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати принципларининг бири ҳисобланади.

Ҳукукий маънода оила нима?

Ҳуқуқий маънода оила – юридик алоқадир. Оилавий муносабатлардаги юридик характер ҳуқукий нормалар билан уларнинг муносабатларини тартибга солиб, давлатнинг мажбурий қоидалари билан оила аъзоларининг ҳулкига таъсир этиб, оилани жамият ҳоқлаган асосда ривожлантиришга ёрдам беради.

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар бериш жойи ва муддатлари қандай?

Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги қонунининг 58-моддасига асосан,мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрларнинг ёзма аризасига кўра меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар беради. Гувоҳномалар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда берилади.

Ҳозирги кунда нафақадаман. Нафақа пулларимни қизим олиб туриши учун беш йил муддатга ишончнома беришим мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 139-моддасига асосан, ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди. Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас.

Менинг исмим Амат, боламнинг туғилиш гувоҳномасига ота исмини “Ахмад ўғли” деб ёзиб бериш мумкинми?

Ҳа, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари”нинг 23-бандига асосан агар боланинг отасининг исми имло ҳатолар билан ёзилган бўлса, у ҳолда ота исми тўғри ёзиб берилиши мумкин. Ота тўғрисидаги маълумотлар отанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ўзгаришсиз ёзилади.

Туғишган акам қамоқда. Унинг номидаги автотранспорт воситасини бошқариш учун ишончнома олмоқчи эдим.

Ишончномани расмийлаштирганим учун давлат божи қанча миқдорда ундирилади?

“Юлдуз” исмли қизим исмини “Юлдузхон”га ўзгартиришни хоҳлайди.

У 16 (ўн олти) ёшга тўлган, лекин фуқаролик паспортини олмаган. Агар ўзгартириш мумкин бўлса қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотга нималар киради?

 Уларнинг манбалари борми?

2013 йили туғилган фарзандимга туғилганлик ҳақида гувоҳномани айрим сабабларга кўра ўз вақтида туғилганлигини қайд қила олмадим.

2013 йили туғилган фарзандингизга туғилганлигин қайд этиш учун:

1.туғилганлик ҳақида тиббий маълумотнома ёки боланинг туғруқхонадан ташқари жойларда ва тиббий ёрдамсиз туғилганлигини тасдиқловчи далолатнома.

Мамлакатимизда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини жамоат жойларида истеъмол қилгани учун жазо чоралари кучайтирилган, деб эшитганман.

2015 йилнинг 29 декабрида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, кодекс янги, 561-модда билан тўлдирилди. Унга кўра, эндиликда чекиш тақиқланган жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилган шахсга энг кам иш ҳақининг учдан бири миқдорида жарима солинади.

Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги ҳақида эшитган эдим.

Қонун қачондан бошлаб кучга киради?

Мен оила аъзоларим билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи эдим. Уни қандай амалга оширишимиз мумкин?

Мамлакатимизда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришни рағбатлантириш, уни қўллаб қувватлаш ҳамда ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласига доимий равишда эътибор қаратиб келинмоқда.

Ҳукумат портали ишга тушганидан хабардормиз.

 Лекин унинг вазифалари, порталдан қандай фойдаланишни яхши билмаймиз. Шу тўғрида маълумот берсангиз.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги қонуннинг мақсади қандай?

Ушбу Қонуннинг мақсади шаҳарча, қишлоқ, овул, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги, овуллардаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Парламент назорати субъектлари кимлар?

Қонуннинг 3-моддасига асосан,парламент назорати субъектлари қуйидагилардан иборат:

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг асосий вазифалари қандай?

Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунчасини, турларини, ўзаро нисбатини аниқлашдан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш тартибига ва уларнинг мазмунига қўйиладиган асосий талабларни белгилашдан, шунингдек уларнинг ижроси ташкил этилишини таъминлашдан иборат.

Бундан икки ой олдин квартира ҳарид қилиб нотариал тартибда расмийлаштиргандим,

яқинда иш жойим ўзгарганлиги сабабли квартира иш жойимга ўзоқ бўлиб қолди, шу сабабли олди-сотди шартномасини бекор қилмоқчиман. Бунинг учун нима қилишим керак?

Мен автотранспорт воситасини сотиш ҳуқуқи билан ишончнома олмоқчи эдим, автотранспорт воситаси отамнинг номида,

у ногиронлиги сабабли ишончномани имзолай олмайди, Ушбу ишончномани расмийлаштириш учун нима қилишим керек?

Фарзандим уйда туғилди.

Унга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани қандай расмийлаштиришим мумкин ?

Мен яқинда бир нашрда “нолойиқ меросхўрлар” деган :тушунчани ўқиб қолдим, қонунчиликга мувофиқ нолойиқ меросхўрлар кимлар ҳисобланади?

Мерос қолдирувчини ёки эҳтимол тутилган меросхўрлардан бирортасини қасддан ўлдирган ёки уларнинг ҳаётига суиқасд қилган шахслар васият буйича ҳам, қонун бўйича ҳам мерос олиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Аудиторлик ташкилотларини тугатиш қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади?

Аудиторлик ташкилотларини тугатиш Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги Қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатишва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида амалга оширилади.

Мен оила аъзоларим билан биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи эдим.

Уни қандай амалга оширишимиз мумкин?

Менинг келиним яқинда фарзандли бўлади.

Неварам туғилганидан сўнг туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

2009 йилда турмушга чиқиб қонуний никоҳдан ўтганман.

Турмушда келишмовчилик туфайли 2014 йил май ойида суд орқали қонуний ажрашдик. Кейин яна турмушга чиқдим.

Мен ўзимга тегишли бўлган Нексия маркали автомашинамни текин фойдаланиш учун ўртоғимга уч йил муддатга берган эдим.

Мен муддатидан олдин шартномани қандай холларда бекор қилишим мумкин?

Биз оиламизга вояга етмаган болани тарбиямизга олмоқчи эдик, бунинг учун кимга мурожаат қиламиз?

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болалар, шу жумладан тарбия ва даволаш муассасаларида, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларидаги болалар оилага тарбияга берилади.

Меҳнат муҳофазаси ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги юзасидан ходимлар ҳамда иш берувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида тушунтириш берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ, Иш берувчи ходимларга ёки уларнинг вакилларига муайян иш жойидаги ва ишлаб чиқаришдаги меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати ҳақида ҳам ахборот бериши шарт ва иш берувчи меҳнат шартномасини тузишда, бошқа ишга ўтказишда ходимни меҳнат шароитлари тўғрисида, шу жумладан касб касалликлари ва бошқа касалликларга чалиниш эҳтимоли, шу билан боғлиқ ҳимоя воситалари ҳақида хабардор қилиши керак.

Тадбиркорлик субъектларига қайси турдаги имтиёзлар ва преференциялар мавжуд?

Ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектларига қуйлайлик яратиш, уларнинг жадал ривожланишини таъминлаш мақсадида 70 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда 380 дан зиёд имтиёз ва преференциялар белгиланган.

Оталикдан маҳрум бўлган ота болага таъминот беришга ҳақлими?

Оила кодексининг 81-моддасига кўра, Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-она қайси болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, шу болага нисбатан бўлган қариндошлик фактига асосланган барча ҳуқуқлардан,

Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари неча турга бўлинади?

Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари уч турга бўлинади.

Отам ўзига тегишли уйни кенжа укамизга васият қилиб қолдирмоқчи. Шу масалада кимга мурожаат қилиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1126-моддасига асосан касалхоналар, госпиталлар, бошқа стационар даволаш муассасаларида даволанаётган ёки қариялар ва ногиронлар уйларида яшаб турган фуқароларнинг ана шу касалхоналар, госпиталлар ва бошқа даволаш муассасаларининг бош врачлари,

Нотариус мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйишига қандай ҳолатлар асос бўлади?

Нотариус томонидан мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ солишга асос бўлиб, банк муассасалари, хўжалик ҳисоби корхоналари ва ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга уй-жойни,

Эр-хотиннинг никоҳ давомида орттирилган мол-мулки умумий ҳисобланадими? Мулк сотилганда эр-хотиннинг розилиги сўраладими?

Эр-хотиннинг никох давомида орттирилган мол-мулки уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Оила кодексининг 24-моддасига кўра эр (хотин) ўзининг номига расмийлаштирилган умумий кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин (эр)нинг нотариал тартибда тасдиқланган розилигини олиши лозим.

Меҳнат қонунчилигида жамоа шартномасининг тушунчаси ва мақсади нималардан иборат?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 29-моддасида жамоа шартномаси – корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид

Бугунги кунда нечта нодавлат нотижорат ташкилотлари мавжуд?

2015 йил якунлари бўйича адлия органларидан 8400 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари тегишли тартибда рўйхатдан ўтиб фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ”Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан қонунчиликка бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

 Шу ўзгартиришлар ҳақида маълумот берсангиз?

Кейинги пайтларда ҳаётимизга электрон тижорат ибораси кириб келди. Унинг моҳияти нимада?

Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузиладиган шартномага мувофиқ амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдиси электрон тижоратдир.

Меҳнат дафтарчаси сотиб олиш учун қаерга мурожаат қилишим лозим?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда 8/04-01, 32/01-сон билан тасдиқланган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 402, 1998 йил 29 январь) мувофиқ, ҳар бир корхона ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, лекин штат жадвалида назарда тутилган ходимлар сонидан ошмаган ҳолда, меҳнат дафтарчалари сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Мен болалар шифохонасида ишлаймай. Ўзимга тегишли автомашинамни сотмоқчи эдим.

Лекин иш жойимни узоқ вақтга тарк этолмайман. Шунинг учун нотариусга телефон орқали олдиндан навбат олиб қўйишим мумкинми?

Никоҳни бекор қилиш тартиби қандай амалга оширилади ?

Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш фақат суд тартибида амалга оширилади. Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қароридан нусха берилаётганда паспортга ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатга тегишли белги қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг белгиланишича, мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади, дейилган.

Мулкдорнинг мулкга эгалик қилиш ҳуқуқи ҳақида тушунча берсангиз?

Менинг отам вафот этган, у чет эл фуқароси, лекин унинг номида Ўзбекистон Республикасида жойлашган кўчмас мулк бўлган.

Бу кўчмас мулкни қаерда ўз номимга расмийлаштиришим мумкин?

Менга бир ярим йил аввал берилган ишончноманинг берилган вақти кўрсатилган бўлиб, амал этиш муддати кўрсатилмаган эди.

Банкга борсам ишончнома ўз кучини йўқотган деб топишди. Шу тўғрими?

Бизларнинг никоҳимизнимасчит мулласи келиб ўқиди, энди бизлар эр-хотин ҳисобланамизми, қонуний никоҳдан ўтишимиз шартми?

Никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. Диний расм-русмларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини бериш тартиби қандай?

 Нима учун улар тааллуқлилиги бўйича бошқа давлат органига юборилади?

Мен Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасида ишлайман, менинг икки ёшга тўлмаган болам бор, менга боламани овқатлантириш учун қўшимча танаффус бериладими?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 228-моддасига кўра, икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга, дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффусдан ташқари, болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар ҳам берилади.

Фуқаро касаллиги, ногиронлиги сабабли ёки бошқа сабабларга кўра нотариал идорага бора олмаган ҳолларда қандай йўл билан нотариал ҳаракатни амалга ошириш мумкин?

Агар фуқаро касаллиги, ногиронлиги сабабли ёки бошқа сабабларга кўра нотариал идорага бора олмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғриси»ги Қонунининг 30-моддасида кўрсатилган тартибда нотариал ҳаракатлар фуқаро турган жойда амалга оширилиши мумкин.

Отамнинг номидаги машинани сотмоқчимиз. У оғир хаста, қўллари ишламайди. Отам олди-сотди шартномасини имзолай олмаса, қандай расмийлаштириш мумкин?

Нотариат тўғрисида» ги Қонуннинг 34-моддаси ҳамда «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги йўриқноманинг 14-бандига мувофиқ, агар фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги, саводсизлиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра

Корхоналарни тугатиш учун нима асос бўлади?

Корхоналарни тугатиш учун: корхона муассислари (қатнашчилари)нинг қарори (ихтиёрий тугатиш);

Агар мен қарз олувчига пул шаклида қарз берсам қанча миқдоргача ёзма равишда тасдиқламасдан қарз беришим мумкин?

Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

Жамиятни ташкил этиш тартиби ва тамойиллари

Жамият тушунчасига шарҳ беринг?

Давлат ташкилотлари ёки давлат муассасаларига мурожаат қилмоқчи эдим. Ўзим хоҳлаган тилда мурожаат қилсам бўладими?

Агар мумкин бўлса, мурожаатим ўрганилгач, жавоб қайси тилда юборилади?

Корхонани олди-сотди шартномасини тасдиқлашда нотариус қайси қонун-ҳужжатларга асосланади?

Корхонани олди-сотди шартномасини тасдиқлашда, нотариус Фуқаролик кодексининг 489-496-моддалари ва ушбу шартномага таълуқли бошқа қонун ҳужжатларига асосланади.

Республикамизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритишлари учун қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд?

Нодавлат нотижорат ташкилот(ННТ)лари фуқаролик жамияти институтлари шаклларидан бири ҳисобланиб, бугунги куннинг энг долзарб мавзусига айланган, десак муболаға бўлмайди.

Менинг биринчи турмушимдан иккита фарзандим бор

Амалдаги қонунчиликка кўра алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ўндирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таьминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота(она) ногирон бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб қолаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

Олди-сотди шартномаси тузилди

Битимлар бекор қилинганда, тўланган давлат божи қайтарилмайди.

Яқинда юридик хизмат ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби ҳақида эшитиб қолдим. Шу ҳақда қисқача маълумот берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги буйруғи билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Халқаро арбитраж судлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратишни тартибга солувчи миллий қонунчилик деганда нима тушунилади?

Халқаро арбитраж судлари қарорларини эътироф этиш ва ижрога қаратишнинг ҳуқуқий асослари деганда халқаро арбитраж судлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан таъминловчи, кафолатловчи ва тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар йиғиндиси тушунилади.

Мен бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатларимни топширган эдим

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 45-моддасига асосан пенсия 

Электр энергияси тизимида чеклаш деганда нима тушунилади?

Электр энергияси тизимида чеклаш деганда электр энергияси етказиб бериш шартномасида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш оқибатида муайян вақт оралиғи давомида, шунингдек ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларида форс-мажор ҳолатлар туфайли пайдо бўлган авария режимлари вақтида истеъмолчига шартномада белгиланган электр энергияси ва (ёки) қуввати етказиб бериш миқдорининг камайиши тушунилади.

Нотариус қандай фактларни тасдиқлайди?
Фуқаронинг ва вояга етмаган шахснинг тирик эканлигини тасдиқлаш қандай тартибда амалга оширилади?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш ким томондан олиб борилади?

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 ноябрдаги 170-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги тизимида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларининг 1-бандига мувофиқ қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш вазифаси:

Мен бундан қарийб 10 йил аввал Тошкент давлат педагогика университетига ўқишга кирган эдим.

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ талабалар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш, одатда, ёзги таътил даврида, тегишли курс (семестр)да ўқув машғулотлари бошланишига қадар амалга оширилади.

Мен яқинда турмушга чиқмоқчиман, бўлажак эрим менга никоҳдан ўтганимизда менинг фамилиямга ўтасан деябди. Унинг айтишича қонунда шундай белгиланган экан.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 20-моддасига мувофиқ, Никоҳ тузиш вақтида эр ва хотин ўз хоҳиши билан эри ёки хотинининг фамилиясини умумий фамилия қилиб танлайди ёки уларнинг ҳар бири никоҳгача бўлган ўз фамилиясини сақлаб қолади. Эр ва хотиндан бирининг ўз фамилиясини ўзгартириши бошқасининг ҳам фамилияси ўзгаришига олиб келмайди.

Менинг қизим ўтган йили турмушга чиқди. Ҳозирги кунда у 4 ойлиқ гўдаги билан менинг уйимда яшамоқда.

Куёвингиз розилигини бермаса, фарзандига алимент тўламаса, туман халқ таълим бўлимининг васийлик ва ҳомийлик органига оталиқ ҳуқуқинан маҳрум қилиш бўйича мурожат этиб, уларнинг далолатномаси билан туманлараро фуқаролиқ судга мурожат этасиз. Отасининг оталиқ ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақида кучига кирган суд қарорини куёвингизнинг розилик аризасининг ўрнига тақдим этиб, фарзандликга болани олиш бўйича шу фуқаролиқ судга мурожат этишингиз мумкин.

Укамнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси йўқолган, лекин у чет элда яшайди.

Туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувидан нусхалар ва такрорий гувоҳномалар фуқаронинг ўзига, вояга етмаган шахсларнинг қонуний вакилларига ёки нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома орқали бошқа шахсларга уларнинг аризаси асосида берилади. 

Якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш қайси қонун ҳужжатларга асос амалга оширилади:

Якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Републикаси Президетининг 2006 йил 24 майдаги қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида»ги ва Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низомлар асосида амалга оширилади.

Нодавлат нотижорат ташкилотининг Давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд таъсис ҳужжатлари йўқолганда ёки улар яроқсиз ҳолга келганда, рўйхатдан ўтказувчи органга дубликат олиш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилиши керак?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон Қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 35-бандида, «топилмалар столи»дан маълумотнома (давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд таъсис ҳужжатлари йўқолганда) , давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг ёхуд таъсис ҳужжатларининг асл нусхаси (давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ёки таъсис ҳужжатлари яроқсиз ҳолга келганда), давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида даврий матбуот нашрида берилган эълон (давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома йўқолганда), гувоҳнома дубликати берилганлиги учун белгиланган миқдорда тўлов тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома йўқолганда ёхуд яроқсиз ҳолга келганда) тақдим этилиши белгиланган.

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона шўъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари ташкил этиши мумкинми?

Ўзбекистон Республикасининг “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган шўъба корхоналар, филиаллар, шунингдек юридик шахс бўлмаган ваколатхоналар ва бошқа алоҳида бўлинмалар ташкил этиши мумкин.

Корхона ва ташкилотлар юридик хизмат ходимлари аттестациядан ўтиш учун малака ошириши шартми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги қарорига мувофиқ аттестациядан ўтиш учун малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисидаги сертификат нусхаси тақдим этилиши белгиланган. Агар ушбу ҳужжат тақдим этилмаса аттаестациядан ўтказиш рад этилади.

Мен 1978 йили туғилганман. Биринчи паспортимни 16 ёшга тўлганда 1994 йили олганман ва шу вақтда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномамни топширганман.

Ҳозирги кунда шахсимни тасдиқловчи ҳужжатим - паспортим бор, лекин туғилганлик ҳақида гувохномам йўқ, кейинчалик туғилганлик ҳақида гувоҳномам нима учун зарурлигини тушунтирисангиз?

Васиятномани тузиш тартиби ва қоидалари ҳақида тушунча берсангиз?

Фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси васият деб эътироф қилинади.

Мен бир кичик корхона билан дўконимга нон маҳсулотларини етказиб бериш учун шартнома тузган эдим, лекин шартноманинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган.
Корхона эгаси менга шартноманинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган деб маҳсулот етказиб беришни тўхтатиб қўйди. Унинг ҳаракатлари қонунийми?

Оталикни белгилаш тартиби қандай амалга оширилади?

Оталикни белгилаш – ота-онанинг биргаликдаги аризаси ёки суднинг оталикни белгилаш тўғрисидаги ҳал қилув қарорига асосан туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этган ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади. Оталикни белгилаш ариза берилган куни ота-онанинг иштирокида амалга оширилади

2 йил олдин оилавий келишмовчиликларга кўра ота-онамдан аразлаб алоҳида яшай бошладим.

Ота-онам биринчи гуруҳ ногирони. Вояга етганлигим, меҳнатга лаёкатли бўлганлигим учун ота-онам таьминотини ўйлашга, уларга ғамхўрлик қилишга мажбурманми?

Менинг ёшим эллик иккида, хотиним вафот этганидан кейин уйландим ва никоҳдан ўтмоқчиман. Тиббий кўрикдан ўтишим мажбурийми?

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг17-моддасига мувофиқ, Никоҳланувчи шахслар эллик ёшдан ошган бўлса, шунингдек алоҳида ҳоллар мавжуд бўлганда яъни ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тараф касал бўлса тиббий кўрикдан ўз розилиги билан ўтказилади.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари рўйхатдан ўтказувчи органга ҳисоботларни қайси муддатларда тақдим этиши шарт?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон Қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 47-бандида,ННТ, шунингдек алоҳида бўлинмалар тегишли адлия органигаҳар йили 1 февралгача – ўтган йилдаги ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, шу жумладан фаолиятни молиялаштириш манбалари ва маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги декларацияни, мавжуд аъзолар сони тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича тақдим этиши белгиланган.

Молия-хўжалик фаолияти деганда нима тушунилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида”ги 327-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1.2-бандига асосан корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ҳамда бухгалтерия-молия, ҳисоб-китоб ва товарга илова ҳужжатларини юритиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш фаолияти молия-хўжалик фаолияти деб ҳисобланади.

Мен тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчиман. Бунинг учун тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтишим керак экан.

Мен тегишли ҳужжатларни интернет тармоғи орқали тақдим этишим, тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиш жараёнини Интернет тармоғи орқали амалга оширишим мумкинми?

Менинг номимда кичик фирмам бор, фирмам номидан энг кам иш ҳақининг олти баравари миқдорида танишим билан қарз шартномасини тузмоқчиман, ёзма равишда расмийлаштиришим шартми?

Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар ёзма шаклда тузилиши шарт.

Штатлар қисқарганда ишда қолдиришнинг имтиёзли ҳуқуқлари тўғрисида тушунтириш беринг?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 103-моддасига мувофиқ, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.

Васийлик ва ҳомийлик органларининг асосий вазифалариганималар киради?
Васийлик ва ҳомийлик органларининг асосий вазифаларига васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳисобга олиш,

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби деганда нима тушунилади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги Низомнинг 1-бандига мувофиқ (рўйхат рақами 1856, 2008 йил 10 сентябрь) Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби ўз ичига ушбу ҳужжатларни марказлаштирилган тартибда йиғиш, ҳисобга олиш, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга код бериш, тизимлаштирилган картотека юритиш, улар фондларининг назорат ҳолати ҳамда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби деганда нима тушунилади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги Низомнинг 1-бандига мувофиқ (рўйхат рақами 1856, 2008 йил 10 сентябрь) Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби ўз ичига ушбу ҳужжатларни марказлаштирилган тартибда йиғиш, ҳисобга олиш, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга код бериш, тизимлаштирилган картотека юритиш, улар фондларининг назорат ҳолати ҳамда

Tуғилганлик ҳақидаги гувоҳномамни йўқотиб қўйдим

Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувидан нусхалар ва такрорий гувоҳнома фуқаронинг ўзига, вояга етмаган шахсларнинг қонуний вакилларига ёки нотариал тартибда тастиқланган ишончнома орқали бошқа шахсларга уларнинг аризаси асосида берилади.

Қандай тартибда ва қайси низомга асосан ермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2012 йил 22 октябрдаги Фармонини бажарилиши юзасидан ҳамда фермер хўжаликларининг ер майдонларини мақбуллаштириш жараёнида уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш

Хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган автомототранспортларни жисмоний шахслар ўртасида нотариал расмийлаштириш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий давлатлардан олиб келинган автотранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш улар божхона органларида расмийлаштирилиб, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин амалга оширилади

Ота-онам биринчи гуруҳ ногирони

Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга мухтож ўз ота-онасига таьминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шарт. Ота-онасининг давлат ва нодавлат муассасалари қарамоғида эканлиги вояга етган меҳнатга лаёқатли болаларни ва ота-она ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятидан озод қилмайди

Tадбиркорлик субъ­ектларининг ҳуқуқлари нималардан иборат

Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга асосан, тадбиркорлик фаолия­ти субъектлари қуйидагиларга ҳақли

Ҳужжатсиз ўлимини қайд этиш мумкинми

Ўлимни қайд этиш учун ФДҲЁ бўлимига 16 ёшгача бўлган вафот этган шахснинг туғилганлик хақидаги гувоҳномаси, 16 ёшдан ошган вафот этган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати тақдим этилади. Агар ҳужжат йўқолган бўлиб, ФДҲЁ бўлимига тақдим этилмаган ҳолда ўлимини қайд этиш рад этилмайди

Ҳозирги вақтда болам 14 яшар, лекин унга ҳалигача туғилганлик ҳақида гувоҳнома олмадим. Ўғлимга гувоҳнома олишим учун нима қилишим керак

Ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилишини қайд этиш учун ФҲДЁ бўлимига туғилишни қайд этиш муддатини ўтказиб юборганлик сабаблари кўрсатилган ариза ва қўйидаги хужжатлар тақдим этилади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий вазифалари

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий вазифалари шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш

Мен хотиним билан расмий никоҳдан ўтмадим, икки нафар фарзанларимиз никоҳсиз туғилди. Улар никоҳда туғилган болалар билан тенг ҳуқуққа эгами

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ЎзР. Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар бир болага инсон ҳамда фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликлари тегишли бўлади ҳамда давлат томонидан кафолатланади.

Ипотека кредити олиш учун кимга мурожат қиламиз

Қарз олувчи ипотека кредити олиш учун банкга ариза билан мурожат қилади, банк ходими ипотека кредити олиш учун буюртнамаларни тақдим этади, банк масъул ходими мижозга ипотека кредитининг асосий йўналишлари бўйича изоҳ беради

Мени ходимимнинг маошидан алимент ушлаб қолиш мажбуриятим борми

Алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш жойидаги иш берувчи ёки пенсия, нафақа, стипендия олаётган жойидаги ташкилот маъмурияти алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишувга ёки ижро варақасига асосан

Шаҳардаги ўзимга тегишли бўлган ўйимни сотиш учун синглимга ишончнома бермоқчи эдим, ушбу ишончнома қанча муддатга берилиши мумкин

Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кўчини сақлайди. Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас деб топилади.

Яқинда турмушга чиққанман. Ўзим Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман, турмуш ўртоғим эса Қозоғистон Республикаси фуқароси. Никоҳдан ўтиш тартибини тушунтириб беринг

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг МДҲ мамлакатлари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳини қайд этиш ҳамда чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.

Алимент миқдорини камайтириш имкони борми

Алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таьминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота(она) ногирон бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб қолаётган бўлса алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

Мен 68 ёшдаман ногиронлигим тўфайли имзо қўйиш имкониятига эга эмасман. Мен қандай тарзда ёзма мурожаат этишим мумкин

Мурожаатларда фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган, ариза, таклиф ёки шикоятнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.

Мен 8 йил чет элда ишлаб келдим, пенсия ёшига чиқдим, менинг пенсиямни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи миқдори қандай аниқланади

Чет элда ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади. (Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида ЎзР қонуни 36-модда)

Қозоғистонда ишлаяпман, отамиз вафотидан сўнг меросни қабул қилиш учун аризани почта орқали юборишимиз мумкинми, ёки шахсан ўзимиз боришимиз керакми

Меросхўр шахсан ўзи мерос очилган жойдаги давлат нотариал идорога келиб, аризасини тақдим этади. Ариза почта орқали келиб тушган бўлса, меросхўрнинг имзоси ҳақиқийлиги шаходатланмаган бўлса ҳам нотариус аризани қабул қилади, меросхўрга эса аризани нотариус ёки Ўзбекистон консуллик муассасиларининг консуллари томонидан шаходатлантирилган ҳолда юбориилиши ҳам мумкин.

Берилган ишончноманинг берилган вақти кўрсатилган бўлиб амал этиш муддати кўрсатилмаган

Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди

Эрим вафот этди, мен фамилиямни ўзимнинг аввалги фамилиямга ўзгартирира олманами

Никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин.

ФҲДЁ ходими томонидан бир ой муддат нима учун берилгади

Оила кодексида никоҳ тузувчилар ариза берганларидан сунг бир ой муддат ўтгач никоҳ тузилиши белгиланган. Бундай муддатни белгилашдан мақсад никоҳдан ўтувчиларнинг бир-бирлари билан яхши танишиб олишлари учун имконият яратишдан, шунингдек, енгилтаклик қилиб, шошма-шошарлик билан никоҳдан ўтишларига йўл қўймасликдан иборат

Фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси тўғисида

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига, ер ости ишларида, меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган эркаклар-иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирдa

Меҳнат муносабатларига оид

Албатта, бундай ҳуқуқ иш берувчига берилмаган.Таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида берилиши ёки кейинги иш йилининг таътилига қўшиб қўйилиши мумкин.

Мулкларни ишончнома орқали сотиш

Кўчмас мулк жойлашган жойдаги нотариал идорага боришингиз имконияти бўлмаса, сиз ўзга шахс номига нотариус томонидан тасдиқланган кўчмас мулкни сотиш ҳуқуқи билан ишончнома беришингиз мумкин

Tуғилганлик ҳақидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш

Фарзандликка олишни бекор қилишга фақат суд тартибда йўл қўйилади. Фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисидаги ишларни ҳал қилишда ўн ёшга тўлган боланинг фикри ҳисобга олинади

Коллеж ўқувчисини ўқишдан четлатилиши сабаблари

 Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 367-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандига асосан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ўқувчилари қуйидаги ҳолларда ўқишдан четлаштирилиши мумкин

Бола ҳуқуқлари давлат ҳимоясида мавзусида

Мустақиллик йилларида Муҳтарам Президентимизнинг бевосита раҳбарлигида ёшлар камолотига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратила бошланди. Барча соҳалар каби таълим тизими ҳам тубдан ислоҳ қилинди

Электрон ҳужжат, электрон рақамли имзо

Электрон рақамли имзо — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзодир.

Турар жойларнинг олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш

Сиз фақат ўзингизга тегишли қисминигина сота оласиз, синглингиз эса квартиранинг ўзига тегишли бўлган қисмини ҳоҳлаган баҳосида сота олади.

Тадбиркорлик субъектларини интернет тармоқлари орқали давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби

Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги Қарори билан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасига хорижий инвестицияларни жалб қилишга яратилган шарт-шароитлар

– “Бож тарифи тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддаси ҳамда “Чет эл инвестициялари тўғрисида” ги Қонуннинг 12-моддасида устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулк бож ундиришдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда озод қилинади

Судда иш қўзғатишнинг процессуал тартиби

Судда фуқаролик ишлари ёзма шаклда ариза бериш йўли билан қўзғатилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқий экспертизаси қонун талаби

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” деб номланган

ННТ тушунчаси

 Ўзбекистон Республикаси “Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги Конуннинг 2 моддасига асосан нодавлат нотижорат ташкилоти — жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган

Нолойиқ меросҳўрларни меросдан четлатиш

Болаларига нисбатан ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган ва мерос очилган пайтда бу ҳуқуқлари тикланмаган ота-оналар ана шу болалардан қолган мулкка ворис бўлиш ҳуқуқига эга эмаслар

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда давлат божи тўлашдан озод қилиш асослари

Уй-жой (квартира) учун ёки уй-жой-қурилиш кооперативидаги пай учун, агар мерос қолдирувчининг вафот этиш кунигача бирга яшаган, турар жойда қайд этилган бўлса ва мерос қолдирувчининг вафотидан кейин ҳам шу жойда (квартирада) яшаётган бўлса

Қонунлардаги ҳаволаки нормаларни амалга ошириш механизми билан таъминлашнинг долзарб масалалари

Қонун ҳужжатларидаги моддаларда бошқа моддаларга ёки илгари қабул қилинган қонун ҳужжатларига ҳавола қилиш ёки нормаларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш, яъни агар норманинг ўзида юриш-туриш, феъл атвор қоидалари белгиланган бўлмаса, шу қоидаларни ўзида мужассам этган бошқа нормага ҳавола этиш тушунилади. Нормалардаги ҳаволалар фақат амалдаги ва қонуний кучга кирган қонун ҳужжатларга кўрсатилиши мумкин.

Жамиятда хуқуқий маданиятни юксалтиришда хуқуқий ахборотлар тизимининг ўрни ва вазифалари

Ҳуқуқий ахборот тизими бу – ҳуқуқий ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ҳуқуқий ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларидир.

Касаба уюшмалари меҳнат низоларини кўриб чиқишда қандай ҳуқуқларга эга бўлади

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида” гиқонунининг 12-моддасига кўра, касаба уюшмалари касаба уюшмаси аъзоси билан маъмурият ўртасида пайдо бўлган якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқади ва улар юзасидан қонунларга мувофиқ тегишли қарорлар қабул қилади.

Фоизли қарз шартномасини тузиш тартиби ҳақида тушунча берсангиз

Фоизли қарз шартномаси тарафларнинг келишувига кўра тузилиши мумкин. Агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фукаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.

ФҲДЁ органларининг фаолияти қандай меърий ҳужжатлар билан тартибга солинади

ФҲДЁ органларининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Оила Кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йилдаги қарори билан тасдиқланган “ФҲДЁ органларида иш юритиш тартиби ҳақида” ги Йўриқнома асосида тартибга солинади.

Маҳаллий давлат хокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши ва уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби

Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарори - халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари ва вилоят туман, шаҳар ҳокимлари томонидан қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатлардир.

Мева-сабзавотчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг қайта ишлаш корхоналари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари қандай амалга оширилади

9 январдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3709-сон Фармонига асосанмева-сабзавотчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг қайта ишлаш корхоналари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари, маҳаллий бошқарув органлари аралашмаган ҳолда, тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.

Ўзбекистонда дин ва давлат муносабати, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар

Республикамизда дин ва давлат муносабати, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолият юритиши бўйича ҳуқуқий асосан яратилган

Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар қандай шаклларда амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 791-моддасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари, аккредитивлар, чеклар, инкассо бўйича, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа шаклларда амалга оширилиши мумкинлиги назарда тутилган.

Мамлакатимизда ташкил этилган эркин индустриал-иқтисодий зоналар ҳақида маълумот беринг

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 декабрдаги Фармонига асосоан Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона, 2012 йил 13 апрелдаги Фармонига асосан «Ангрен» махсус индустриал зонаси ҳамда 2013 йил 18 мартдаги Фармонига асосан «Жиззах» махсус индустриал зонаси ташкил этилган.

Корхоналарни ихтиёрий тугатишда қонун ҳужжатларининг такомиллаштирилиши

Корхоналарни ихтиёрий тугатиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ–630-сон Қарори ва ушбу қарор билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинади.

Норма ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштиришда адлия органларининг вазифа ва функциялари нималардан иборат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга биноан мамлакатимизда норма ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш йўналишида Адлия вазирлиги зиммасига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг норма ижодкорлиги фаолиятини тизимли таҳлил қилишни ташкиллаштириш, улар томонидан киритиладиган ёки қабул қилинадиган қонун ҳужжатлари

Қайси ҳолатларда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари(ФҲДЁ), қайси ҳолатларда суд тартибида никоҳдан ажратиш мумкин

Вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотин никоҳдан ажралишга ўзаро рози бўлсалар, улар никоҳдан фуқаролик ҳолати далолатномаларини кайд этиш органларида ажратилади. Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз мухтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этиши мумкин.

Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни бошқа шахсга бериш шартномасининг тузилиш тартибини тушунтириб берсангиз

Нотариус уй, хонадон, уйнинг ёки хонадоннинг бир қисмини умрбод таъминлаш шарти билан бошқа шахсга бериш шартномасини тасдиқлашда, уй, хонадон, уйнинг ёки хонадоннинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимларни тасдиқлашнинг умумий қоидаларига риоя қилади. Ушбу шартномани тасдиқлаш пайтида уй, хонадон, уйнинг ёки хонадоннинг бир қисмини бошқа шахсга берувчи шахснинг меҳнатга лаёқатсизлиги (ёши ёки соғлиғи бўйича) текширилиб, бу ҳақда шартнома матнида кўрсатилиши лозим ҳамда умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни бошқа шахсга бериш шартномасида кўрсатилган мулкнинг бошқа шахсга ўтказилмаганлиги, сотилмаганлиги, ижарага берилмаганлиги, гаровга қуйилмаганлиги, низода йуқлиги ва бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қуйилмаганлиги текширилади

Тадбиркор бўлмоқчиман

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарорлари билан тасдиқланган Низомларга асосан Сиз корхонангиз жойлашган туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига мурожаат қилиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишингиз лозим.

Қонун ҳужжатлари ўзи нима, у қандай қабул қилинади

— Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонун ҳужжатларидир ва улар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари мажмуини ташкил қилади, Конституция ва қонунлар, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари қонунлар деб аталса, Президент фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқ ҳамда қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қонун ости ҳужжатлари ҳисобланади.

Фаолиятни текшириш беш йилда бир марта

Мазкур Қонун хусусий мулкка асосланган лизинг, суғурта компаниялари, микромолиявий ташкилотлар каби молиявий институтларни ташкил этишнинг муҳим ҳуқуқий асоси бўлиб, ушбу Қонун хусусий банклар ва молия институтлари фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиши, уларнинг фаолияти кафолатларини таъминлаши, молиявий хизматлар кўрсатиш сифатини янада ошириши, бу соҳада рақобатни кучайтириши, шунингдек, халқаро стандартларга мос бўлган банк-молия инфратузилмасини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш

Ўриндошлик асосида бошқа ишга кираётган шахслар паспортни ёхуд унинг ўрнини босувчи ҳужжатни ва меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги буйруғи билан тасдиқланган шакл бўйича маълумотномани тақдим этади.

Хорижий инвестиция иштирокидаги корхона ташкил этиш ва тугатиш

Тошкент шаҳрида хорижий инвестиция иштирокидаги корхона ташкил этганимга бир йил бўлди. Аммо, ҳозирги кунга қадар корхона устав фондини тўлиқ шакллантиришга имкон бўлмади. Менга уни шакллантириш учун қўшимча муддат керак. Бундай вазиятда мен кимга мурожаат қилишим керак

Риэлторлик фаолияти тўғрисида

Риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятидир.

Фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация тўлаш ҳақида тушинтириш берсангиз

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 151-моддасига мувофиқ, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компен­сация тўланади.

Мен шаҳар иссиқлик марказида ишлайман, иш берувчи иш йўқлигини важ қилиб, менга иш ҳақи сақланмайдиган таътилни расмийлаштиришни таклиф қиляпти. Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилнинг муддати қанча вақт белгиланган

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 150-моддасига мувофиқ, ходимнинг аризасига биноан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг муддати ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Тегишинча, иш ҳақи сақланмаган ҳолда берилган таътилнинг минимал ёки максимал муддати бўлмайди.

Чет эл фуқароси Ўзбекистон фуқароси билан қандай тартибда никоҳдан ўтиши мумкин

— Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар оилавий муносабатларда мамлакатимиз фуқаролари билан бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга эканликлари Оила кодексининг 234-моддасида ўз аксини топган.

Адвокатура соҳаси бўйича

“Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига мувофиқ олий юридик маълумотга эга бўлган ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси адвокат бўлиши мумкин.

Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ–357-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон Қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида ва вилоятлар адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун

Чет эллик фуқаро Ўзбекистон фуқароси билан никоҳдан ўтишда айнан чет эл фуқароси учун қандай хужжтлар талаб қилинади

Чет элликлар билан никоҳни қайд этишда аризага чет эл фуқаросининг шахсини тасдиқловчи хужжатининг нусхаси ва таржимаси ҳамда никоҳда турмаслилиги ҳақидаги маълумотномаси, яъни оилавий аҳволини тасдиқловчи хужжатлар белгиланган тартибда легализация қилинган ҳолда илова қилинади.

Ўн тўрт ёшга тулмаган вояга етмаганлар қандай битимларни мустақил равишда ўзлари амалга ошириши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 29-моддасининг иккинчи кисмига асосан,

Олти ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаганлар кўйдагиларни мустақил равишда амалга ошириши мумкин:

Оилавий тадбиркорлик деганда нима тушунилади

“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасига мувофиқ оилавий тадбиркорлик оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолият бўлиб, ўз иштирокчиларининг ихтиёрийлигига асосланади. Оилавий тадбиркорлик юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

TEST

TEST


Сизнинг саволингиз 1 - 163 из 163
Начало | Пред. | 1 | След. | Конец По стр.