Савол: Эрим вафот этган, лекин у ҳаётлигида паспортини йўқотиб қўйган эди. Ҳужжатсиз ўлимини қайд этиш мумкинми?
А. Сабирова, Кегейли тумани
Жавоб: Ўлимни қайд этиш учун ФДҲЁ бўлимига 16 ёшгача бўлган вафот этган шахснинг туғилганлик хақидаги гувоҳномаси, 16 ёшдан ошган вафот этган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати тақдим этилади. Агар ҳужжат йўқолган бўлиб, ФДҲЁ бўлимига тақдим этилмаган ҳолда ўлимини қайд этиш рад этилмайди ва далолатнома ёзувига “ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномасига ёки суднинг шахсни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарорига асосан қайд этилди” деб ёзиб кўйилади.
Савол: Ўғлим жазони ижро этиш муассасида яъни қамоқхонада касалланиб, шу ерда вафот этган. Ўлим ҳақидаги гувоҳномани қаердан оламан?
Қ.Парахатов, Тахтакўпир тумани
Саволларга Кегейли тумани 1-сон ФҲДЁ бўлими мудираси И.Ержановажавоб берди.