2013 йили туғилган фарзандимга туғилганлик ҳақида гувоҳномани айрим сабабларга кўра ўз вақтида туғилганлигини қайд қила олмадим.

Савол: Туғилганлик ҳақида гувоҳномасини қайд қилиш учун қандай ҳужжатлар тақдим қилишимиз керак?

Жавоб

2013 йили туғилган фарзандингизга туғилганлигин қайд этиш учун:

1.туғилганлик ҳақида тиббий маълумотнома ёки боланинг туғруқхонадан ташқари жойларда ва тиббий ёрдамсиз туғилганлигини тасдиқловчи далолатнома.

2.боланинг соғлиги туғрисидаги маълумотнома.

3.тегишли ФҲДЁ архивидан ушбу болага нисбатан туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги туғрисида маълумотнома.

(Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 400-мҳ сонли буйруғи III боб 59 банди)


Савол: Менинг эрим жазони ижро этиш муассасасида, никоҳимиз қайд қилинмаган туғилажак фарзандимизнинг туғилганлигин қандай қилиб расмийлаштирсак бўлади?

Жавоб: 
Сизнинг туғилажак фарзандигизнинг туғилганлигин қайд қилишда оталикни белгилашда ота-онадан бири иштирок этмаган тақдирда, унинг аризадаги имзоси белгиланган тартибда (тиббий муассаса, ФҲДЁ органи, ҳарбий қисм, жазони ижро этиш муассасаси раҳбари имзоси 
ва гербли муҳри билан ёки нотариал тартибда) тасдиқланиши зарур.

( Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 400-мҳ сонли буйруғи III боб 64 банди)


Савол: Менинг рафиқам ҳомиладор, никоҳимизни муддатини қисқартиб қайд қилишимиз мумкинми?

Жавоб: 

Узирли сабаблар бўлганда ФҲДЁ органи бир ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат берилиши мумкин.

(Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 400-мҳ сонли буйруғи III боб 86 банди)

Савол: Менинг эрим қамоқда жазони ўташ колониясида, никоҳимизни бекор қилмоқчиман, у розилик бермаяпти, қанақа қилиб никоҳимизни бекор қилишим мумкин?


Жавоб:

 Озодликдан маҳрум қилинган эр (хотин) билан никоҳдан ажралишни қайд этиш ҳақидаги аризани қабул қилган ФҲДЁ органи маҳкум (а) ни хабардор қилиш хамда унинг розилигини аниқлаш учун шу куннинг ўзида тегишли жазони ижро этиш муассасасига хабарнома юборилади. Бунда никоҳдан ажиралишни қайд этиш маҳкум (а) нинг розилик хати олингандан кейин амалга оширилади.

(Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 400-мҳ сонли буйруғи V боб 109 банди)


Савол: Менинг бобом 1999 йили вафот этган, нотариал идорасига меросхорликни расмийлаштириш учун сўралмоқда, бобомнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасин такрорий олишим мумкинми?

Жавоб: 

Вафот этган шахсларга нисбатан туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берилмайди. Зарур ҳолларда, вафот этган шахснинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирма ёки маълумотнома берилади.

(Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 400-мҳ сонли буйруғи V боб 169 банди)

Саволларга Нукус шаҳар ФҲДЁбўлими инспектори А.Нызанова жавоб берди.


Рўйҳатга қайтиш