Менинг исмим туғилганлик хақидаги гувохномамда “Дилшод” деб ёзилган.

Савол:  Ҳамма мени “Дилшода” деб чақиради. Касб-ҳунар коллежини шу йил тамомлайман. Дипломимда исмим “Дилшода” деб ёзилишини хоҳлайман. Исмимга қўшимча киритиш учун каерга мурожаат қилишим керак?

Д.Амангелдиева, Қўнғирот тумани

Жавоб: Далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш хақидаги ариза (46-илова) ариза берувчининг яшаш жойидаги ёки тегишли далолатнома ёзуви қайд этилган ФҲДЁ органи томонидан қабул қилинади.

Савол: Бундан уч йил олдин қонуний никоҳдан ўтаётган пайтимизда эримнинг фамилиясига ўтгандим. Ўша пайтларда кайнонам оғир бетоблиги туфайли оилавий муаммоларимиз кўпайиб шахсимни тасдиқловчи хужжатимни ўзгартира олмадим. Ўтган йили институтни тугатдим. Дипломимда фамилиям никоҳгача бўлган қизлик давримдаги фамилиямда ёзилганлиги сабабли никоҳгача бўлган фамилиямга қайтишни хоҳлайман. Бунинг иложи борми?

Ф.Султанова, Мўйноқ тумани

Жавоб: Никоҳ тузилганлигини қайд этишда эрининг (хотинининг) фамилиясини умумий фамилия сифатида танлаган, лекин шахсини тасдиқловчи хужжати ўзгаришсиз қолган хотиннинг (эрнинг) ўзининг никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиш хақидаги талаби никох тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига ўзгартириш киритиш орқали қаноатлантирилади.

Савол: 1985 йил туғилган қизим Исаева Мавлуда Рустамовнанинг ота исми туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида «Рустемовна» деб хато ёзилган. Қизим ҳозирги пайтда Қозоғистан Республикасида яшайди. Қизимдан ишончнома олиб келсам, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасидаги ота исмини тўғрилаб берасизми?

Б.Курбаниязова, Қонликул тумани

Жавоб: Далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишни ишончнома орқали амалга оширишга йўл қўйилмайди.

Савол: Уч йил олдин неварали бўлдим. Ҳеч ким билан маслаҳатлашмай неварамга “Аноргул” деб туғилганлик ҳақида гувоҳнома олгандим. Бу исм ўғлим билан келинимга ёқмаяпти. Биз Мунира деб исм қўймоқчи бўлгандик деб хафа бўлишди. Ҳозирда неварамни Мунира деб атаймиз. Шу сабабли неварамнинг исмини ўзгартиришимиз мумкинми?

Г.Жумабаева, Қўнғирот тумани

Жавоб: Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

и)16 ёшга тўлмаган боланинг исми ва фамилияси ўзгартирилганда, агар исми ва фамилияси ота-онасининг хоҳиши ҳисобга олинмаган ҳолда берилган бўлса.

Саволларга Қўнғирот тумани 1-сон ФҲДЁ  бўлими мудираси А.Бабажанова жавоб берди. 


Рўйҳатга қайтиш