Савол: у ногиронлиги сабабли ишончномани имзолай олмайди, Ушбу ишончномани расмийлаштириш учун нима қилишим керек?
Т.Узаков, Нукус шаҳри
Жавоб: Автотранспорт воситасини сотиш ҳуқуқи билан ишончномани тасдиқлаш вақтида ишонч билдирувчи ногиронлиги туфайли ишончномани ўз қўли билан имзолай олмаса, унинг илтимосига кўра ишончномани бошқа шахс имзолаши мумкин ва ишонч билдирувчининг ўз қўли билан ишончномани имзолай олмаслигининг сабаблари ишончноманинг тасдиқловчи ёзувида кўрсатиб ўтилади.
Савол:Ўғлим ўн еттига энди чиқади, мен ўғлимга автотранспорт воситамни нотариал тартибда сотиш ҳуқуқи билан ишончнома бераоламанми?
С.Қалимбетов, Нукус тумани
Савол: Ўғлим вояга етмаган, мен ўғлимга автомашина олиб бермоқчиман. Нотариал тартибда ўғлим ўз номидан олди-сотди шартномасига имзо қўйиш ҳуқуқига эгами?
Д.Сейтниязов , Хўжайли тумани
Жавоб: Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган, вояга етмаган фуқаролар олди-сотди шартномасига ота-онасининг ёзма равишдаги розилиги билан ҳаракат қилиш имконига эга.
Савол: Отамиз вафотидан сўнг ундан қолган квартира укамиз иккимизга тенг миқдорда мерос бўлиб ўтди. Мен квартирани сотиб бошқа уй оламиз десам укам розилик бермаяпди. Мен квартирани укамнинг розилигисиз сота оламанми?
Ш.Бектурдиев, Нукус шаҳри
Жавоб: Сиз фақат ўзингизга тегишли қисминигина сота оласиз, укангиз эса квартиранинг ўзига тегишли бўлган қисмини ҳоҳлаган баҳосида сота олади.
Саволларга Нукус шаҳар 2-сонДНИ нотариуси Т.Бекмуратова жавоб берди.