Мен бир кичик корхона билан дўконимга нон маҳсулотларини етказиб бериш учун шартнома тузган эдим, лекин шартноманинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган.

Савол: Мен бир кичик корхона билан дўконимга нон маҳсулотларини етказиб бериш учун шартнома тузган эдим, лекин шартноманинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган. Корхона эгаси менга шартноманинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган деб маҳсулот етказиб беришни тўхтатиб қўйди. Унинг ҳаракатлари қонунийми?

М.БердиевНукус шаҳри

Жавоб: Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида унинг амал қилиш муддати белгиланмаган бўлса, шартнома бир йилга тузилган деб ҳисобланади.

Агар узоқ муддатли шартнома етказиб берилиши лозим бўлган товарлар миқдори ёки шартноманинг бошқа шартлари бир йилга ёки ундан ортиқ муддатга белгиланган бўлса, шартномада тарафларнинг бу шартларни шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар кейинги даврлар учун келишиб олиш тартиби белгиланиши лозим. Шартномада бундай тартиб бўлмаса, шартнома тегишинча бир йилга ёки шартнома шартлари келишилган муддатга тузилган ҳисобланади.

Савол: Фермер хўжалигимдаги тракторлар ремонти учун эҳтиёт қисмларини етказиб бериш бўйича бир фирма билан шартнома тузган эдим. Фирма бошлиғи шартномада белгиланган муддатда жўнатиш разнарядкасини тақдим этмадинг деб шартнома шартларини бажаришдан бош тортмоқда. Унинг ҳаракатлари қонунийми?

Ж.Мамбетниязов, Чимбой тумани

Жавоб: Маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарларни олувчиларга жўнатиш тўғрисида сотиб олувчининг сотувчига кўрсатмалар бериш ҳуқуқи (жўнатиш разнарядкаси) кўзда тутилган ҳолларда, маҳсулот етказиб берувчи товарларни жўнатиш разнарядкасида кўрсатилган олувчиларга жўнатади.

Сотиб олувчининг белгиланган муддатда жўнатиш разнарядкасини тақдим қилмаслиги маҳсулот етказиб берувчига ё маҳсулот етказиб бериш шартномасини бажаришдан бош тортиш ёки сотиб олувчидан товарлар ҳақини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқини беради. Бундан ташқари маҳсулот етказиб берувчи жўнатиш разнарядкасини тақдим қилмаслик туфайли етказилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.

Савол: Идорамни таъмираётганлигим сабабли қурилиш материллари дўконидан ойна маҳсулотларини олдим. Унинг ўраш матариалларини қайтаришим шартми.

Н.ЖолдасовХужайли тумани

Жавоб: Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, сотиб олувчи товар келтирилган кўп марта ишлатиладиган идиш ва ўраш материалларини етказиб берувчига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда қайтариши шарт.

Саволларга Нукус шаҳри 6-сонли ДНИ нотариуси Камила Джуманиязова жавоб берди 



Рўйҳатга қайтиш