Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилишида Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи тўғрисида айтиб беринг?

Х.ТаджибаевТўрткўл тумани

Жавоб: “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунинининг 2-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиш ҳуқуқига эга.

Фуқароларнинг ижтимоий келиб чиқиши, ирқий ёки миллий мансублигига, жинси, маълумоти, тили, динига қараб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайлов ҳуқуқини бирон-бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш тақиқланади.

Шунингдек, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суднинг ҳукмига мувофиқ озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашмайдилар.

Савол: Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ким томонидан қопланади?

У.АминбаевТўрткўл тумани

Жавоб: “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни бошқа маблағлар ҳисобидан молиявий таъминлаш ва ўзга тарзда моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикасининг сиёсий партиялари, жамоат бирлашмалари, корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва фуқаролари ўз маблағларини сайлов ўтказиш учун ихтиёрий равишда беришлари мумкин. Бу маблағларни Марказий сайлов комиссияси сайлов кампанияси вақтида фойдаланиш учун қабул қилиб олади.

3. Савол: Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш принциплари қанақа?

С.АминбаевТўрткўл тумани

Жавоб: “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунинининг 3-моддасида белгилаб қўйилган бўлиб, унга кўра фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлаш бўйича сайловолди кампаниясида ва овоз беришда ихтиёрий равишда қатнашадилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича овоз бериш яширин бўлиб, фуқаролар томонидан бевосита амалга оширилади. Фуқароларнинг хоҳиш-ирода билдиришлари устидан назорат этилишига йўл қўйилмайди ва Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси битта овозга эга.

Савол: Сайлов кампанияси бошланганлиги қандай тартибда эълон қилинади?

Ж.НурмаметовТўрткўл тумани

Жавоб: Сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилиш “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколат муддати тугашидан камида уч ой олдин Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Савол: Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятининг асосий принциплари нималардан иборат?

Н.НиязимбетовТўрткўл тумани

Жавоб: Марказий сайлов комиссияси фаолиятининг асосий принциплари “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 2-моддасига асосан мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик, адолатлилик принципларидан иборат.

Саволларга Тўрткул туман 2-сон ДНИ  нотариуси З.Камалова жавоб берди. 


Рўйҳатга қайтиш