Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш принциплари тўғрисида тушунча берсангиз?

Ж.ТажиевНукус шаҳри

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлаш бўйича сайловолди кампаниясида ва овоз беришда ихтиёрий равишда қатнашадилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича овоз бериш яширин бўлиб, фуқаролар томонидан бевосита амалга оширилади. Фуқароларнинг хоҳиш-ирода билдиришлари устидан назорат этилишига йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси битта овозга эга.

Савол: Сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилиш ва сайлов комиссияларини тузиш буйича тушунча беринг?

А.СултанниязовНукус шаҳри

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколат муддати тугашидан камида уч ой олдин Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш тартиби «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланади.

Бундан ташқари округ сайлов комиссияси Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловга камида етмиш кун қолганида комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва камида 6-8 нафар аъзосидан иборат таркибда тузилади. Округ сайлов комиссиясининг шахсий таркиби Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.

Савол:Сайлов бюллетени ҳақида маълумот берсангиз?

А.ЮлдашевНукус шаҳри

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар сайлов бюллетенига фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури) ва иш жойи кўрсатилган ҳолда алифбо тартибида киритилади.

Сайлов бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисидаги тушунтириш бўлиши керак.

Марказий сайлов комиссиясининг фармойишига биноан сайлов бюллетенлари сайловга камида йигирма кун қолганида давлат тилида нашр этилади. Округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан сайлов бюллетенлари сайлов округининг кўпчилик аҳолиси сўзлашадиган тилларда ҳам нашр этилиши мумкин.

Участка сайлов комиссиялари сайлов бюллетенларини сайловга камида уч кун қолганида округ сайлов комиссияларидан оладилар. Берилган ва олинган сайлов бюллетенларининг сонини тегишли округ ва участка сайлов комиссияларининг раиси ёки раис ўринбосари ёхуд котиби ўз имзоси билан тасдиқлайди.

Участка сайлов комиссияси оладиган сайлов бюллетенларининг сони сайлов участкаси бўйича сайловчиларнинг рўйхатларига киритилган сайловчилар сонидан ярим фоиздан кўп бўлиши мумкин эмас. Сайлов бюллетенининг ўнг томони юқори бурчагига участка сайлов комиссиясининг икки аъзоси имзо қўяди, имзолар участка сайлов комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади. Комиссия томонидан тасдиқланмаган сайлов бюллетенлари овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди.

Савол. Сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш қандай амалга оширилади?

С.ИсаковаНукус шаҳри

Жавоб. Участка сайлов комиссияси сайлов участкасида ҳар бир номзод бўйича берилган овозларни алоҳида-алоҳида санаб чиқади.

Овоз бериш тугагач, сайлов қутиларини очишдан олдин участка комиссиясининг барча аъзолари ҳозирлигида сайлов варақалари солинган ёпиқ конвертлар қутиларга ташланади.

Сайлов қутилари участка сайлов комиссияси томонидан комиссия раиси овоз бериш тугаганлигини эълон қилганидан кейин комиссиянинг барча аъзолари ҳозирлигида очилади. Овоз бериш тугагунига қадар сайлов қутиларини очиш тақиқланади. Фойдаланилмаган барча сайлов бюллетенлари сайлов қутиларини очишдан олдин участка сайлов комиссияси томонидан санаб чиқилади ва бекор қилинади.

Участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг асосий рўйхати ва мазкур рўйхат иловаси бўйича участкадаги сайловчиларнинг умумий сонини, шунингдек бюллетень олган сайловчиларнинг сонини аниқлайди. Сайлов қутиларида бўлган бюллетенлар ва сайлов варақалари асосида комиссия овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг умумий сонини; ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сонини; ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар, варақалар сонини аниқлайди. Сайловчилар томонидан бюллетенларга ва варақаларга қўшимча тарзда ёзилган фуқароларнинг фамилиялари бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди.

Белгиланмаган намунадаги сайлов бюллетенлари ва варақалари, шунингдек овоз бериш вақтида биттадан ортиқ квадратга белги-крестик (плюс) қўйилган ёки битта ҳам квадратга бундай белги қўйилмаган бюллетенлар ва варақалар ҳақиқий эмас деб топилади. Сайлов бюллетенининг, варақасининг ҳақиқийлигига шубҳа туғилган тақдирда масала участка сайлов комиссияси томонидан овозга қўйиш орқали ҳал этилади.

Овозларни санаб чиқиш натижалари участка сайлов комиссияси мажлисида кўриб чиқилади ва баённомада акс эттирилади.

Баённома комиссия раиси, комиссия раисининг ўринбосари, комиссия котиби ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланган тартибда тегишли округ сайлов комиссиясига юборилади.

Савол: Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижаларини кандай аниқлайди?

Б.КаримбаевНукус шаҳри

Жавоб: Марказий сайлов комиссияси ўзига келиб тушган округ сайлов комиссияларининг баённомалари асосида республика бўйича сайловчиларнинг умумий сонини; сайлов бюллетенлари ва варақаларини олган сайловчилар сонини; овоз беришда иштирок этган сайловчилар сонини; ҳар бир номзод учун берилган овозлар сонини; ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар сонини аниқлайди.

Бундан ташқари Марказий сайлов комиссияси ўзига келиб тушган округ сайлов комиссияларининг баённомалари асосида республика бўйича сайловчиларнинг умумий сонини; сайлов бюллетенлари ва варақаларини олган сайловчилар сонини; овоз беришда иштирок этган сайловчилар сонини; ҳар бир номзод учун берилган овозлар сонини; ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар сонини аниқлайди.

Саволларга Нукус шаҳар 6-сон ДНИнотриус котиби Х.Атаджанов жавоб берди.


Рўйҳатга қайтиш