Никоҳни бекор қилиш тартиби қандай амалга оширилади ?

Ж.БекбосиноваҚонликўл тумани

Жавоб: Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш фақат суд тартибида амалга оширилади. Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қароридан нусха берилаётганда паспортга ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатга тегишли белги қўйилади. Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида суд чиқарган ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ўн кун ичида ундан кўчирма никоҳ тузилганлиги рўйхатга олинган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига юборилади.

Савол: Никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузиш никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўладими?

К.КамаловШўманай тумани

Жавоб: Никоҳ ёшига етмаган шахс билан тузилган никоҳ ҳали никоҳ ёшига етмай никоҳга кирган шахснинг манфаатлари талаб қилган ҳолларда ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай никоҳни ҳақиқий эмас деб топишни никоҳ ёшига етмай никоҳга кирган шахс, унинг она-отаси ёки ҳомийси, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органи ҳамда прокурор талаб қилишга ҳақлидир.

Савол: Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш асослари қандай?

М.СултановКўнғирот тумани

Жавоб: Никоҳ тузишнинг ихтиёрийлиги, никоҳ ёшига қўйилган талаб, никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлганда, сохта никоҳ тузилганда, яъни эр-хотин ёки улардан бири оила қуриш мақсадини кўзламай никоҳ қайд қилдирганда, никоҳланувчи шахслардан бири таносил касаллиги ёки одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ касаллиги) борлигини иккинчисидан яширганда никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади.

Савол: Сохта никоҳни ҳақиқий эмас деб топишни эр ва хотиндан бошқа ким талаб қилишга ҳақли?

Е.БегжановМўйноқ тумани

Жавоб: Эр-хотин сохта никоҳ қайд қилдирган ва оила қурмаган бўлсалар, никоҳ ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Сохта никоҳни ҳақиқий эмас деб топишни прокурор талаб қилишга ҳақли, эр ёки хотин оила қуриш мақсадисиз никоҳга кирган ҳолларда эса, бундай талаб хотин ёки эр томонидан ҳам қўйилиши мумкин.

Саволларга Қанликўл тумани ФҲДЁ  бўлими мудираси П.Авезова жавоб берди.


Рўйҳатга қайтиш