Савол: Менинг номимда кичик фирмам бор, фирмам номидан энг кам иш ҳақининг олти баравари миқдорида танишим билан қарз шартномасини тузмоқчиман, ёзма равишда расмийлаштиришим шартми?
Е.Баймуратов, Нукус шаҳри
Савол: Қўшним мендан икки ойдан сўнг қайтараман деб қарз олганди, унинг қарз олганлиги ҳақидаги тилхати ҳам бор, унинг тилхати қарз шартномаси ёзма шаклда тузилганлигига асос бўладими?
Б.Ембергенов, Амударё тумани
Жавоб: Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.
К.Байназаров, Чимбой тумани
Жавоб: Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариша шарт.
Саволларга Беруний тумани 2-сонДНИ нотариуси Қахраман Бабажанов жавоб берди.