Фуқаро касаллиги, ногиронлиги сабабли ёки бошқа сабабларга кўра нотариал идорага бора олмаган ҳолларда қандай йўл билан нотариал ҳаракатни амалга ошириш мумкин?

Ш.БердиевЧимбой тумани

Жавоб: Агар фуқаро касаллиги, ногиронлиги сабабли ёки бошқа сабабларга кўра нотариал идорага бора олмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғриси»ги Қонунининг 30-моддасида кўрсатилган тартибда нотариал ҳаракатлар фуқаро турган жойда амалга оширилиши мумкин.

Савол: Агар кўчар ва кўчмас мулкларни сотувчи (ҳадяга берувчи) жисмоний камчиликлари, касаллиги ёки саводсизлиги сабабли шартномани ўз қўли билан имзолай олмаса, бундай ҳолларда қандай йўл билан нотариал ҳаракатни амалга ошириш мумкин?

К.ДавлетмуратовКегейли тумани

Жавоб: Кўчар ва кўчмас мулкларни сотувчи (ҳадяга берувчи) жисмоний камчиликлари, касаллиги ёки саводсизлиги сабабли шартномани ўз қўли билан имзолай олмаса, унинг илтимосига кўра сотувчи (ҳадяга берувчи)нинг ўз кўли билан имзолай олмаганлигининг сабаблари кўрсатилган ҳолда, шартномага бошқа шахс имзо қўйиши мумкин. Агар фуқаро касаллиги, ногиронлиги сабабли ёки бошка сабабларга кўра шартнома, ариза ёки бошқа хужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганда, шартнома, ариза ёки бошқа хужжатни унинг топшириғига кўра имзосини қўйган фуқаро, хужжатни таржима қилиб берган таржимон (сурдо таржимон) ва бошқалар ўзларига белгили бўлган маълумотларни ошкор этиши тақиқланади.

Савол: Нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб кар ва гапира олмайдиган камчилиги бор шахс мурожаат қилса ва у саводсиз бўлса қандай йўллар билан нотариал ҳаракатни амалга ошириш мумкин?

Ж.ЖусипбековҚараўзак тумани

Жавоб: Агар нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб қўлоғи кар ва гапира олмайдиган камчилиги бор шахс мурожаат қилса ва у саводсиз бўлса, нотариал ҳаракатни амалга ошириш пайтида у билан гаплаша оладиган ва шартнома, ариза ёки бошқа хужжатнинг мазмуни унинг мақсадларига мувофиқ эканлиги ўз имзоси билан тасдиқловчи сурдо таржимон бўлиши шарт. Агар у сурдо таржимон билан гаплаша олмайдиган савотли бўлса ва ўз имзоси билан шартнома, ариза ёки бошка ҳужжатнинг мазмунини унинг мақсадларига мувофиқ эканлигини нотариус билан ёзма шаклда тушинтира оладиган бўлса, нотариал ҳаракатни оширишда сурдо таржимоннинг иштироки шарт эмас.

Савол: Битимлар қонунда талаб этилган шаклда тузилганидан сўнг эгалик ҳуқуқи пайдо бўладими ёки унинг яна бошқа шартлари ҳам борми?

Е.ЖумашовТахтакўпир тумани

Жавоб: Албатта бошқа шартлари ҳам бор. Масалан, қонунда давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт қилиб қўйилган битимлар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейингина олувчида тўлик ҳуқуқ пайдо бўлади.

Саволларга Қораузак тумани ДНИ нотариуси Шарапатдин Оразимбетов жавоб берди. 


Рўйҳатга қайтиш