Мен фарзандликка бола асраб олмоқчи эдим,

 Савол: эрим билан икки йилдан буён бирга яшамаймиз эримнинг фарзанд асраб олишимга розилигини олишим шартми?

Ю. ИсмаиловҚўнғирот тумани

Жавоб: Оила кодексининг 157-моддасига кўра, агар бола эр-хотиннинг ҳар иккаласи томонидан фарзандликка олинмаётган бўлса, бунга хотин (эр)нинг розилиги талаб этилади.

Агар эр-хотин оилавий муносабатларни тугатган, бир йилдан ортиқ бирга яшамаётган бўлсалар ва эр (хотин)нинг турар жойи номаълум бўлса, фарзандликка олишда унинг розилиги талаб қилинмаслиги белгиланган.

Савол: Мен фарзандликка бола асраб олмоқчи эдим, фарзандликка олаётган боламнинг туғилган йилини ва жойини ўзгартиб олсам бўладими?

А. Джуманазаров, Қўнғирот тумани

Жавоб: Оила кодексининг 164-моддасида фарзандликка олишда зарур ҳолларда боланинг фамилияси, исми, отасининг исмигина эмас, балки туғилган санаси ҳам бир йилдан ортиқ бўлмаган фарқ билан ўзгартирилади. Агар бола ўн ёшдан ошмаган бўлса, туғилган жойи ҳам Ўзбекистон Республикаси доирасида ўзгартирилиши мумкин деб кўрсатилган.

Саволларга Қўнғирот тумани 2-сон ФҲДЁбўлими мудираси в.в.б Л.Алламбергенова жавоб берди. 


Рўйҳатга қайтиш