Менинг эрим вафот этган йили тўрт ойлик ҳомилам бор эди, кейин беш ойдан сўнг ўғил фарзандли бўлдим.

Савол:  Уй-жой марҳум эримнинг номида эди, эримнинг вафотидан кейин туғилган фарзандим уй-жойга меросхўр бўла оладима?

А. БекбергеновХўжайлитумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик қодексининг 1118-моддасига асосан мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган фуқаролар, шунингдек мерос қолдирувчининг ҳаётлик пайтида ҳомила ҳолида бўлган ва мерос очилгандан кейин тирик туғилган болалари васият ҳамда қонун буйича меросхўр бўлишлари мумкин.

Савол: Мен автомашинани отамнинг номига банк кредити ҳисобидан олган эдим. Отам икки йилдан сўнг вафот этди. Мен ушбу автомашинани мерос қилиб ўтказа оламанми?

М.АрзиевХўжайли тумани,

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Нотариат тўғрисидаги қонунга мувофиқ, «агар мерос мол-мулкка нисбатан тақиқ ва хатлов қўйилган бўлса, тақиқ ва хатлов олиб ташланмагунга қадар меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани бериш тўхтатиб турилади».

Савол: Уй-жой онамнинг номида эди, онам ўтган ҳафта вафот этди. Мен меросдан ўзимга тегишли бўлган улушни акам фойдасига воз кечмоқчиман, қайси нотариусга бориб ва қачон воз кечишим керак?

Б. ҚәдиримбетовХўжайли тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Нотариат тўғрисидаги қонунга мувофиқ, меросхўр мерос очилган кундан эътиборан исталган вақтда меросдан воз кечишга ҳақли.

Меросдан воз кечиш меросхўр томонидан мерос очилган жойдаги нотариусга ариза бериш орқали амалга оширилади.

Агар ишончнома орқали меросдан воз кечиш ваколати махсус назарда тутилган бўлса, меросдан шу тарзда воз кечилиши мумкин.

Меросдан воз кечиш кейинчалик бекор қилиниши ёки қайтариб олиниши мумкин эмас.

Савол: Эгасиз мерос мол-мулк ҳақида тушунтириш берсангиз?

Д.ЭшниязоваХўжайли тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик қодексининг 1157-моддасига мувофиқ, агар қонун бўйича ҳам, васиятнома бўйича ҳам меросхўрлар бўлмаса ёки меросхўрлардан ҳеч қайсиси ворислик ҳуқуқиги эга бўлмаса ёхуд уларнинг ҳаммаси меросдан воз кечган бўлса, мерос мол-мулк эгасиз ҳисобланади.

Мерос мол-мулк мерос очилган жойдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг аризаси бўйича мерос очилган кундан эътиборан уч йил ўтганидан кейин суднинг қарори асосида эгасиз деб топилади. Мерос мол-мулк, агар уни қўриқлаш ва бошқариш билан боғлик харажатлар унинг қийматидан ошиб кетса, кўрсатилган муддат ўтишидан олдин эгасиз деб топилиши мумкин.

Эгасиз мол-мулк у турган жойдаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига ўта ди, бу орган мол-мулкдан воз кечган тақдирда, давлат мулкига ўтади.

Савол: Меросхўрлардан кимлар мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга?

А.ДжамаловХўжайли тумани,

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик қодексининг 1147-моддасига мувофиқ, мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз болалари, шу жумладан фарзандликка олган болалари, шунингдек меҳнатга лаёқатсиз эри (хотини) ва ота-онаси, шу жумладан уни фарзандликка олганлар, васиятноманинг мазмунидан қатьи назар, қонун буйича ворис бўлганларида улардан ҳар бирига тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб оладилар.

Саволарга Хўжайли тумани 1-сон ДНИ нотариуси П.Дауенов жавоб берди. 


Рўйҳатга қайтиш