Ҳукукий маънода оила нима?

К. Есболов, Чимбой тумани

Жавоб: Ҳуқуқий маънода оила – юридик алоқадир. Оилавий муносабатлардаги юридик характер ҳуқукий нормалар билан уларнинг муносабатларини тартибга солиб, давлатнинг мажбурий қоидалари билан оила аъзоларининг ҳулкига таъсир этиб, оилани жамият ҳоқлаган асосда ривожлантиришга ёрдам беради.

Юридик факт сифатида кайд килинган никох ва якин кариндошлик оилавий-хукукий мунаосабатларнинг вужудга келишида мухим хукукий асос булади. Бу муносабатлар қайд қилинган никоҳдан ташқари ҳам вужудга келиши мумкин. Турмуш қурмаган аёл ёки уйланмаган эркак томонидан фарзандликка олиш бунга мисол бўла олади. Ёлғиз шахс томонидан болаларни доимий тарбияга олганда ҳам оилавий-ҳуқуқий муносабатлар вужудга келади.

Исонпарвар демократик хукукий давлатда мавжуд бўлган оилага берилган таъриф қуйидагича: “Оила жамиятнинг табиий ва асосий бугини бўлиб, юридик маънода никоҳ, қариндошлик, фарзандликка олиш ёки бошқа шаклларда болаларни доимий тарбияга олишдан келиб чикадиган тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан умуминсоний қадриятлар ва шарқона анъаналарга асосланган оилавий муносабатларни ривожлантириб, уни мустаҳкамлашга қаратилган фуқаролар иттифоқидан иборатдир”.

Савол.Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият - енгилмас куч” асарида оилага берилган баҳони айтиб берсангиз?

А. Абыллаев, Чимбой тумани

Жавоб: Оила соғлом бўлишини истаган ота-она, фарзандининг ҳам соғлом бўлиши, унинг қўрадиган оиласи мустаҳкам бўлиши учун харакат қилиши керак. Биздаги урф-одатларга кўра фарзандларимизнинг аксарият кўпчилиги ота-онасининг розилиги билан турмуш қуради. Ота–она эса бўлажак куёв ёки келиннинг насл-насабини, соғлигини суриштириши лозим. Шу ерда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг: “Шахсан менга “насл” ва “насиба” деган сўзлар ўртасида қандайдир илоҳий боғлиқ бордек туйилади. Албатта, ҳар бандага ризқ-насибани оллаҳ таоло беради. Лекин бу ҳаётда насибаси бутун ва тўла бўлиши учун инсоннинг ўзи ҳам чин дилдан интилиши, зурриётини соғлом муҳитда тарбиялаши катта аҳамиятга эга эканлигини унитмаслигимиз зарур”, деган фикрларини келтиришни жоиз деб биламиз.

Савол: Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида маълумот берсангиз?

Л. Мамбетмуратова, Чимбой тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 365-сонли қарори қабул қилинди ва 2004 йил 1 январдан бошлаб “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низом” амалга киритилди. Мазкур Қарорнинг мазмуни қуйидагилардан иборат:

1. Мазкур Низомнинг амал қилиши никоҳланувчи шахсларнинг фуқаролигидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органлари томонидан рўйхатдан ўтказиладиган барча никоҳларга жорий этилади.

2. Никоҳланувчи шахслар мазкур Низомга мувофиқ ҳажмларда психик, ногиронлик, таносил касалликлари, сил касаллиги ва ОИВ/ОИТС (одамнинг иммунитет танқислиги вируси) юзасидан тиббий кўрикдан ўтади.

3. Никоҳланувчи шахслар ФҲДЁ органлари томонидан тиббий кўрикдан ўтиш учун яшаш жойидаги соғлиқни сақлаш тизимининг тегишли тиббиёт муассасаларига юборилади.

4. Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўриги ФҲДЁ органлари томонидан берилган йўлланма бўйича бепул ўтказилади.

5. Тиббий кўрикдан ўтиш муддати никоҳланувчи шахслар тиббиёт муассасасига мурожаат қилган кундан бошлаб икки ҳафтадан ошмаслиги керак.

6. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан никоҳланаётган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўзларининг вақтинча яшаш жойида тиббий кўрикдан ўтадилар ва бошқалар.

Қонун рухий касал ёки ақли заиф бўлган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишни назарда тутмайди. Руҳий носоғлом никоҳ тузиши қонунчилигимизнинг асосий принципига зид ва бундай шахслар ўртасида никоҳ тузилиши ман этилади. Бу эса, албатта, туғилажак авлодларнинг соғлигини турли салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадини кузлайди. Инсоннинг соғлиги унинг бугунги куни ва келажак авлоднинг баркамоллиги, жамиятимизнинг энг катта бойлигидир. Фуқароларнинг соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш вазифасини давлат ўз зиммасига олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2007 йил 17 апрел куни “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қарори қабул қилинди. Мазкур Қарорга асосан, эндиликда 50 ёшдан катта шахслар никоҳ қуришда тиббий кўрикдан ихтиёрий равишда ўтадилар. Бундан ташқари, тиббий кўрик натижалари тиббиёт муассасаларининг назарида бўлиши, махсус дафтарда тиббий кўрикдан ўтувчилар имзо қуйишлари каби масъулиятлар юклатилган.


Саволларга
Чимбой тумани ФҲДЁ бўлими нозири Гульмира Кабулова жавоб берди.


Рўйҳатга қайтиш