Бундан икки ой олдин квартира ҳарид қилиб нотариал тартибда расмийлаштиргандим,

Савол: яқинда иш жойим ўзгарганлиги сабабли квартира иш жойимга ўзоқ бўлиб қолди, шу сабабли олди-сотди шартномасини бекор қилмоқчиман. Бунинг учун нима қилишим керак?

Т.НийетуллаевНукус шаҳри

Жавоб: Олди-сотди шартномасини бекор қилиш учун икки тараф олди-сотди шартномаси расмийлаштирган нотариал идорасига бориб шартномани бекор қилиш хақида ариза бериши лозим. Шундан сўнг олди-сотди шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги шартнома тузилади.

Савол: Давлат нотариал идорасидан ўзимга тегишли бўлган мулкимни сотиш ҳуқуқи билан ишончнома олгандим, лекин унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган, ушбу ишончнома қанча муддатга амал қилади?

М.АяпбергеновЧимбой тумани

Жавоб: Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин.Агар ишончномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди. Берилган куни кўрсатилмаган ишончномалар ҳақиқий эмас деб топилади.

Савол: Мен ўз номимдаги квартирани сотиб, харидор билан нотариал идорасига келиб керакли бўлган ҳужжатларни топширдим, лекин нотариус квартирани хусусийлаштириш пайтида розилик берган оила аъзоларимнинг сотишга қаршилиги йўқ эканлиги ҳақидаги розилик хатини сўраб қолди. Нотариуснинг бу талаби туғрими?

Р.БекбергеновНукус шаҳри

Жавоб: Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби туғрисидаги йўриқноманинг 80-бандида белгиланишича, оиланинг биргаликда яшовчи барча вояга етган аъзоларининг розилиги, уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг хусусийлаштирилишига розилик берган шахсларнинг нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги талаб килинади.

Савол: Бир шаҳарда доимий руйхатда туриб яшасам-да, бошқа шаҳарда квартирам бор, олди-сотди, шартномасини расмийлаштириш учун кучмас мулк жойлашган жойдаги нотариал идорага бормасдан уни қандай расмийлаштириш мумкин?

Д.АжимуратовХўжайли тумани

Жавоб: Кўчмас мулк жойлашган жойдаги нотариал идорага боришингиз имконияти бўлмаса, сиз ўзга шахс номига нотариус томонидан тасдиқланган кўчмас мулкни сотиш ҳуқуқи билан ишончнома беришингиз мумкин. Шунингдек, агарда кўчмас мулк рафиқангиз билан никоҳингиз давомида орттирилган бўлса, Оила кодексининг 23-моддасига асосан унинг ҳам нотариус томонидан тасдиқланган розилик аризаси керек бўлади.

Саволларга Нукус шаҳар 6-сон ДНИ нотариуси З.Арзымбетова жавоб берди.


Рўйҳатга қайтиш