Е.Баймуратов, Нукус шаҳри
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ, Иш берувчи ходимларга ёки уларнинг вакилларига муайян иш жойидаги ва ишлаб чиқаришдаги меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати ҳақида ҳам ахборот бериши шарт ва иш берувчи меҳнат шартномасини тузишда, бошқа ишга ўтказишда ходимни меҳнат шароитлари тўғрисида, шу жумладан касб касалликлари ва бошқа касалликларга чалиниш эҳтимоли, шу билан боғлиқ ҳимоя воситалари ҳақида хабардор қилиши керак.
Шунингдек, маъмурият мехнатни мухофаза қилишнинг замонавий воситаларини жорий этиш ва ишлаб чиқаришда жарохатланиш ҳамда касб касаликларининг олдини оладиган санитария-гигиена шароитларини таъминланиши шарт.
Иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан қуйидаги ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт:
Соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказишга мухтож ходимларни иш берувчи, уларнинг розилиги билан тиббий хулосага мувофиқ вақтинча ёки муддатни чекламай ана шундай ишларга ўтказишга мажбур.
Ходимлар ҳуқуқлари билан бир қаторда, мажбуриятларга ҳам эгалар. Меҳнат кодексининг 212-моддасига мувофиқ, ходим меҳнатни муҳофаза қилиш нормаларига, қоида ва йўриқномаларига, шунингдек маъмуриятнинг ишни бехатар олиб бориш ҳақидаги фармойишларига риоя қилиши, олинган шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиши, инсонлар ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф соладиган ҳар қандай ҳолат ҳақида, шунингдек иш жараёнида ёки у билан боғлиқ ҳолда содир бўлган ҳар қандай бахтсиз ҳодиса ҳақида ўзининг бевосита раҳбарини (бригадири, устаси, участка бошлиғи ва бошқаларни) дарҳол хабардор қилиши шарт.
Савол: Менинг уч ёшга тўлмаган фарзандим бор, ишга жойлашмоқчиман, хотин-қизлар меҳнатини муҳофазалаш ҳамда аёлларга берилган имтиёзлар ҳақида тушинтириш берсангиз?
Е.Салимова, Хўжайли тумани
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ёш болали аёлларни ишга жойлашиш ҳуқуқларини қўшимча кафолатлаш мақсадида, Меҳнат кодексининг 84-моддасида ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар дастлабки синов муддати қўлланилмаган ҳолда, яъни ҳеч бир синов ёки бошқа қандайдир шартларсиз ишга қабул қилишлари шарт. Шу билан бир қаторда Меҳнат кодексининг 226-227 моддаларига мувофиқ, тиббий ҳулосага мувофиқ, ҳомиладор аёлларнинг ишлаб чиқариш нормалари, хизмат кўрсатиш нормалари камайтирилиши ёки уларнинг аввалги ишларидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда енгилроқ, ёхуд ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан холи бўлган ишга ўтказилиши лозим.
Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 237-моддасида ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилиниши белгиланган.
Корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазасига оид асосий талаблар ҳамда аёлларга ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга бериладиган қўшимча кафолатлар Меҳнат кодексининг (13 ва 14-боб, 211-238-моддаларда), Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунида, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида, тармоқ вазирликлари ва идоралар томонидан ишлаб чиқилиб, тасдиқланадиган меҳнатни муҳофаза қилишга оид стандартлар, корхоналарда тузилган жамоа шартномалари, тармоқ жамоа келишувлари, ички меҳнат тартиб қоидаларида ва бошқа меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган.
Савол: Ўн саккиз ёшдаги ўғлимни ишга бермоқчи эдим, ишга қабул қилиш неча ёшдан белгиланган, умуман ёшлар меҳнатини муҳофаза қилишда қандай имтиёзлар берилган?
Ж.Ембергенов, Чимбой тумани
Жавоб: Меҳнат кодексининг 77-моддасида ишга қабул қилишга ўн олти ёшдан йўл қўйилади.деб белгиланган.
Шунингдек, Меҳнат кодексининг 241-моддасига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан шу тоифа ходимларининг соғлиғи, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган меҳнат шароити ноқулай ишларда, ер ости ишларида ва бошқа ишларда фойдаланиш тақиқланади ҳамда ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг белгилаб қўйилган нормадан ортиқ оғир юк кўтаришлари ва ташишларига йўл қўйилмайди.
Ўн саккизга тўлмаган шахслар ишга тушишларидан олдин иш берувчи уларга меҳнат шартлари, хавфсизлик чоралари ва қоидалари хусусида йўл-йўриқлар бериши, уларни назоратсиз қолдирмаслиги лозим. Меҳнат фаолияти давомида иш берувчи ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларни уларнинг розилиги бўлгани тақдирда ҳам оғир ва зарарли ишларга, уларнинг тарбиясига салбий таъсир этадиган вазифаларни бажаришга ўтказишлари мумкин эмас.
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларга иш вақти, дам олиш вақти, иш ҳақи тўлаш масалаларида ҳам қўшимча кафолатлар ва имтиёзлар беришликни назарда тутади. Жумладан, Меҳнат кодексининг 110 ва 242-моддаларига кўра, ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлга ходимлар учун 36 соатдан ортиқ бўлмаган, ўн беш ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахслар учун эса 24 соатдан кўп бўлмаган ҳафталик иш вақти белгиланган.
Ўқишдан бўш вақтларда ишлаётган ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг ҳафталик иш вақти 18 соатдан, ўн беш ёшдан ўн олти ёшгача бўлган ўқувчилар учун эса 12 соатдан кўп бўлиши мумкин эмас.
Савол: Мен 2-гуруҳ ногирониман, меҳнат қобилияти пасайган ва ногирон шахслар меҳнатини муҳофаза қилишда қандай имтиёзлар берилган?
З.Сейтмамбетов, Нукус тумани
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги ногиронлар, қариялар ва меҳнат қобилияти пасайган шахсларни қўллаб-қувватлашни назарда тутади. Ана шу мақсадда ушбу тоифадаги фуқаролар учун бир қатор имтиёзлар назарда тутилган.
Жумладан, Меҳнат кодексининг 220-моддасида айтилишига кўра, иш берувчи белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан иш жойларига ишга жойлаштириш тартибида маҳаллий меҳнат органи томонидан йўлланган ногиронларни ишга қабул қилиши шарт.
ТМЭКнинг ногиронларга тўлиқсиз иш вақти режими ўрнатиш, уларнинг вазифасини камайтириш ва меҳнатнинг бошқа шартлари ҳақидаги тавсияларини бажариш иш берувчи учун мажбурийдир.
I ва II гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.
I ва II гуруҳ ногиронларига ўттиз календарь кундан кам бўлмаган муддат билан йиллик узайтирилган асосий таътил берилади.
Ногиронларни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билангина, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади.