Сайлов участкаларини тузиш тартиби ва нормаси ҳақида тушунча берсангиз?

Н.РеймназаровНукус шаҳри

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги Қонунининг 10-моддасиги асосан сайлов участкалари туман, шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилади. Ҳарбий қисмларда сайлов участкалари қисмлар ёки ҳарбий қўшилмалар командирларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилади. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади.

Сайлов участкалари сайловга камида олтмиш кун қолганида тузилади. Ҳарбий қисмларда, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, шунингдек олис ва бориш қийин бўлган ерларда, қамоқда сақлаш жойларида ҳам сайлов участкалари ана шу муддатда, айрим ҳолларда эса истисно тариқасида сайловга камида беш кун қолганида тузилади.

Сайлов участкалари, қоида тариқасида, камида 20 нафар ва кўпи билан 3000 нафар сайловчидан иборат этиб тузилади.

Овоз беришни ташкил этиш учун ҳар бир сайлов участкасига туман, шаҳар ҳокимлиги бино ажратади.

Округ сайлов комиссияси участка сайлов комиссиясининг ва овоз бериш биносининг жойлашган ерини кўрсатган ҳолда ҳар бир сайлов участкасининг чегаралари тўғрисида сайловчиларни хабардор этишни ташкил қилади.

Савол: Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг ваколатлари ҳақида тушунча берсангиз?

Р.СахиевНукус шахри

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги Қонунининг 14-моддасиги асосан Марказий сайлов комиссияси:

Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги Қонуннинг ижросини назорат қилади ва унинг бир хил тарзда қўлланилишини таъминлайди, сайловни ташкил этишга доир масалалар юзасидан ўз ваколатлари доирасида йўриқномалар чиқаради ҳамда тушунтиришлар бериб боради, Сайлов комиссиялари фаолиятини йўналтириб боради,

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг қарорларини, агар бу қарорлар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги Қонунга зид бўлса, бекор қилади; сайлов комиссиялари таркибига ўзгартишлар киритиш тартибини белгилайди.

Сайлов округларини тузади, уларга ном ва тартиб рақами беради. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тузиладиган сайлов участкаларини қайси сайлов округига биркитиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партияларнинг тегишли ҳужжатларини қабул қилиб олади, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайлов кампаниясида иштирок этишлари учун тенг шароитларни таъминлайди, оммавий ахборот воситаларининг сайлов кампаниясида иштирок этиши ва улардан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги Қонунга мувофиқ фойдаланилиши тартибини белгилайди, пул маблағларини сайлов комиссияларига тақсимлайди,

Сайлов комиссияларининг бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилади ҳамда сайловни моддий-техника жиҳатидан таъминлашнинг бошқа масалаларини кўриб чиқади, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетенларининг ва варақаларининг, сайловчилар рўйхатининг, сайлов комиссиялари баённомаларининг, сайловга оид бошқа ҳужжатларнинг шаклларини, сайлов қутиларининг ва сайлов комиссиялари муҳрларининг намуналарини, сайловга доир ҳужжатларни сақлаш тартибини белгилайди, давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмалари вакилларининг сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотларини эшитади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олади, сайловнинг республика бўйича умумий якунларини чиқаради, сайлов якунлари тўғрисидаги ахборотларни матбуотда эълон қилади, сайланган шахсга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганлиги тўғрисида намунаси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган гувоҳнома топширади, сайлов комиссияларининг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари устидан тушган ариза ҳамда шикоятларни кўриб чиқади ва улар юзасидан узил-кесил қарорлар чиқаради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги Қонун жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўладиган тарзда бузилганлиги ҳақидаги материалларни прокуратура органларига оширади, ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига мувофиқ ўзга ваколатларни амалга оширади.

Савол: Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг ваколатлари ҳақида тушунча берсангиз.

А.СултаниязовНукус шахри

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги Қонунининг 16-моддасиги асос Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияси:

Бутун округ ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги Қонуннинг ижросини назорат қилади ва унинг бир хил тарзда қўлланилишини таъминлайди;

Сайлов участкаларини тузади, уларнинг округ бўйича тартиб рақамини белгилайди, манзилини кўрсатган ҳолда уларнинг рўйхатини эълон қилади, участка сайлов комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайлов кампаниясида иштирок этишлари учун тенг шароитларни таъминлайди;

Сиёсий партиялар вакилларининг, сайлов округи ҳудудида жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотларини эшитади;

Сайловчиларнинг рўйхатлари тузилишини ва уларнинг ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилишини кузатиб боради;

Пул маблағларини участка сайлов комиссияларига тақсимлайди, сайлов комиссияларининг бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилади ҳамда сайловни моддий-техника жиҳатидан таъминлашнинг бошқа масалаларини кўриб чиқади;

Округ бўйича сайлов якунларини чиқаради ва маълумотларни Марказий сайлов комиссиясига тақдим этади;

Участка сайлов комиссияларининг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари устидан тушган ариза ҳамда шикоятларни кўриб чиқади ва улар юзасидан қарорлар қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги Қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Савол: Участка сайлов комиссияси қандай ваколатларга эга?

A.Абдиев, Нукус шаҳри

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги Қонунининг 18-моддасиги асосан участка сайлов комиссияси:

Участка бўйича сайловчиларнинг рўйхатини тузади;

Сайловчиларни сайловчилар рўйхати билан таништиради, рўйхатдаги ноаниқликлар ҳақидаги аризаларни қабул қилади ва кўриб чиқади ҳамда тегишли ўзгартишлар киритиш масаласини ҳал қилади;

Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш ва овоз беришда қатнашиш имконияти бўлмаган сайловчилардан сайлов конвертларини қабул қилади;

Сайлов ўтказиладиган кун ва овоз бериладиган жой ҳақида аҳолини хабардор қилади;

Овоз бериладиган бинолар ва сайлов қутилари тайёрлаб қўйилишини таъминлайди;

Сайлов куни сайлов участкасида овоз берилишини ташкил этади;

Сайлов участкасида берилган овозларни ҳисоблаб чиқади;

Сайловга тайёргарлик кўриш ва овоз беришни уюштириш масалаларига доир ариза ва шикоятларни кўриб чиқиб, улар юзасидан қарорлар қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги Қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади

Савол: Сайлов комиссияларининг ўз ваколатларини амалга оширишларида кўмаклашувчи тошкилотлар ҳақида айтиб берсангиз?

Ж.ТажиевНукус шахри

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги Қонунининг 20-моддасиги асосан сайлов комиссияларининг ўз ваколатларини амалга оширишларида давлат ва жамоат идоралари, сиёсий партиялар идоралари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар сайлов комиссияларининг ўз ваколатларини амалга оширишларига кўмаклашишга, уларнинг иши учун зарур маълумот ва материалларни тақдим этишга мажбурдирлар.

Сайлов комиссияси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан давлат ва жамоат идораларига, сиёсий партияларнинг идораларига, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга, мансабдор шахсларга мурожаат этиш ҳуқуқига эгадир, улар эса ўртага қўйилган масалани кўриб чиқиб, уч кунлик муддатдан кечиктирмай сайлов комиссиясига жавоб қайтаришга мажбурдирлар.

Саволларга Нукус шаҳар 6-сон ДНИ нотриус  ёрдамчиси Азамат Сейтназаров жавоб берди.


Рўйҳатга қайтиш