Сайлов натижалари тахминларини чоп этиш тартибини бузиш қандай жавобгарликни келтириб чиқаради?

Н.ДурдыбаеваҚораўзак тумани,

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-9 моддасига кўра, жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов ёки референдум натижалари тахминларини чоп этиш (эълон қилиш) тартибини бузиш жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов ёки референдум натижалари тахминларини, шунингдек сайлов ёки референдум билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни чоп этиш (эълон қилиш) тартибини бузиш, - мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Савол: Яқинда фарзандли бўламан, фарзандимни ўзимнинг номимга ёлгиз онадан туғилган деб олиш учун қандай ҳужжатлар тайёрлашим керак?

А.ПирназаровҚораўзак тумани

Жавоб: “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йуриқнома”нинг 54,55,56,57,58-бандларига асосан:

- туғилишни қайд этиш учун ёлғиз (қонуний никоҳда бўлмаган) она томонидан ФҲДЁ органига онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма ариза (14-илова) тақдим этилади.

Агар туғилган боланинг онаси вояга етмаган бўлса, туғилишни қайд этиш боланинг туғилганлиги ҳақида тиббий маълумотнома ҳамда васийлик ва ҳомийлик органининг аризасига асосан онанинг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади. Бунда болани туққан онанинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, шунингдек яшаш ва ўқиш жойидан расми елимланган ҳолдаги маълумотномалар тақдим этилиши лозим.

- Ёлғиз онанинг аризасида бола, она ва отанинг фамилияси бир хилда – онанинг фамилияси бўйича кўрсатилиши лозим.

- Туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувини қайд этишда ёлғиз она шахсан иштирок этолмаган тақдирда онанинг аризадаги имзоси тиббий муассаса ёки жазони ижро этиш муассасаси мансабдор шахсининг имзоси ва ушбу муассасанинг гербли муҳри билан ёхуд нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши шарт.

- Ёлғиз оналарнинг аризалари Ёлғиз оналарнинг аризаларини рўйхатга олиш дафтарига (15-илова) қайд этилиб, аризанинг пастки ўнг бурчагига кирим қилинган сана ва кирим рақами ёзиб қўйилади ҳамда кетма-кетлиги бўйича тикиб борилади.

Аризанинг юқори ўнг бурчагига далолатнома ёзуви рақами ва санаси, берилган гербли гувоҳнома серияси ва рақами ёзиб қўйилади.

- Ёлғиз онага фарзандининг туғилганлиги ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилганлиги тўғрисида маълумотнома (16-илова) берилади.

Саволларга Қораўзак тумани ФҲДЁ бўлими инспектори А.Ережепова жавоб берди.


Рўйҳатга қайтиш