Менинг келиним яқинда фарзандли бўлади.

Савол:  Неварам туғилганидан сўнг туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Е.Исмайлова, Қўнғирот тумани

Жавоб: Туғилишни қайд этиш учун туғилганлик ҳақидаги тиббий маьлумотнома, ота-оналарнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома ёки оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ёҳуд никоҳда бўлмаган онанинг аризаси тақдим этилади.

Мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолларда ФҲДЁ органи томонидан ариза берувчига далолатнома ёзувини кайд этиш рад қилинганлиги ҳақида асослантирилган маьлумотнома берилади.

Савол: Эрим билан ўртамизда учта фарзандимиз бор. Эрим бир йил олдин оғир жиноят қилганлиги сабабли ўн олти йилга озодликдан маҳрум қилинди. Эримнинг бундай ёмон ишлари фарзандларимга тамға бўлишини, ёмонлик келтиришини хоҳламайман. Эрим билан ажрашмоқчиман. Бунинг учун ФҲДЁ органига қандай хужжатлар тақдим қилишим лозим?

М.МамбеталиеваШўманай тумани

Жавоб: Содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаганмуддатга озодликдан маҳрум қилинган эр (хотин) билан никоҳдан ажралишни қайд этиш учун хотин (эр) маҳрум(а) нинг жазони ўтаётган жойи кўрсатилган ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукмининг нусхасини илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилиши лозим.

Озодликдан маҳрум қилинган эр (хотин) билан никоҳдан ажралишни қайд этиш ҳақидаги аризани қабул қилган ФҲДЁ органи махкум(а)ни хабардор қилиш ҳамда унинг розилигини аниқлаш учун шу куннинг ўзида тегишли жазони ижро этиш муассасасига хабарнома юборади. Бунда никоҳдан ажралишни кайд этиш махкум(а)нинг розилик 
хати олингандан кейин амалга оширилади.

Махкум(а) никоҳдан ажралишни қайд этишга рози бўлмаган тақдирда ФҲДЁ органи ариза берувчига никоҳдан ажралишни қайд этиш суд томонидан амалга оширилиши ҳақида асослантирилган хулоса тақдим этади.

Савол: Қизимнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасини йўқотиб қўйдим. Қизим икки ойдан сўнг ўн олти ёшга тўлади. Ўн олти ёшга тўлганидан сўнг фуқаролик паспорти олишимиз учун туғилганлик ҳақида гувоҳноманинг асл нусхаси керак бўлади. Қизимга такрорий туғилганлик ҳақида гувоҳнома олишим мумкинми?

П.МамбетсапаеваҚўнғирот тумани

Жавоб: Туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувидан нусхалар ва такрорий гувоҳномалар фуқаронинг ўзига, вояга етмаган шахсларнинг қонуний вакилларига ёки нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома орқали бошқа шахсларга уларнинг аризаси асосида берилади.

Саволларга Қўнғирот тумани 1- сон ФҲДЁ бўдими  мудираси А.Бабажанова жавоб берди.  


Рўйҳатга қайтиш