Бизларнинг никоҳимизнимасчит мулласи келиб ўқиди, энди бизлар эр-хотин ҳисобланамизми, қонуний никоҳдан ўтишимиз шартми?

Е.Бекбаулиев, С.ЖамаловаШўманай тумани

Жавоб: Никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. Диний расм-русмларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.

Бу никоҳга кирувчиларнинг шахсий эьтиқодига боғлиқ бўлиб, улар никоҳни давлат рўйхатидан олдин ёки кейин ҳам диний расм-русмларга биноан ўтказилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 1998 йил 1 майда қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар туғрисида»ғи Қонуннинг 3 ва 14-моддаларига мувофиқ, динга эътиқод қилувчи шахслар учун никоҳ тузишга азалдан урф-одат бўлиб қолган диний расм-русм ва маросимларга амал қилишларига қаршилик кўрсатилмайди, лекин Оила кодексининг 13-моддасига биноан бундай тартибда тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамият касб этмайди, демак никоҳ тузилган деб ҳисобланмайди. Эр-хотинга тегишли бўлиши мумкин бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг вужудга келиши учун асос булмайди.

Савол: Бизларникоҳдан ўтиш учун ФҲДЁ бўлимига бориб ариза ёздик, ФҲДЁ ходими томонидан бизларга бир ой муддат берди. Бир ой муддат нима учун берилди?

К.Камалов, Б.ЕржановаҚонликўл тумани

Жавоб: Оила кодексида никоҳ тузувчилар ариза берганларидан сўнг бир ой муддат ўтгач никоҳ тузилиши белгиланган. Бундай муддатни белгилашдан мақсад никоҳдан ўтувчиларнинг бир-бирлари билан яхши танишиб олишлари учун имконият яратиш, шунингдек, енгилтаклик қилиб, шошма-шошарлик билан никоҳдан ўтишларига йўл қўймасликдан иборат. Бир ойлик муддат ичида никоҳга кирувчилар никоҳ тузишга бўлган ўз ҳоҳишларини яна текшириш имкониятига эга бўладилар. Бундан ташқари, никоҳни қайд этишга монелик қиладиган ҳолатлар ҳам аниқланиши мумкин.

Савол: Бизлар яқинда никоҳдан ўтмоқчимиз. Никоҳдан ўтиш учун ФХДЁ бўлимига қандай хужжатларни тақдим қилишимиз зарур?

Р.Маткаримов, И.ХасановаХўжайли тумани

Жавоб: Никоҳга киришни хохловчилар ариза бериш чоғида ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, илгари никоҳда бўлган шахслар эса, аввалги никоҳ тугатилганлиги ҳақидаги ҳужжатларни ҳам тақдим этиши лозим.

Никоҳга кирувчилар никоҳ ҳақида далолатнома ёзувини тузиш учун зарур бўлган: фамилия, исми, отасининг исми, туғилган вақти, миллати, оилавий аҳволи, нечанчи никоҳи, умумий фарзандлари бор ё йўқлиги, никоҳ тузгандан сўнг қайси фамилияни умумий фамилия сифатида танлашлари, никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолларнинг йўқлиги каби маълумотлар кўрсатилган белгиланган шаклда биргаликдаги ариза топширилади.

Савол: Мен 16 ёшдан ўтганман лекин 17 ёшга тўлмадим, ҳали паспорт ҳам олмаганман, исмим “Атабек” деб ёзилган, исмимни “Отабек” деб қайта туғилганлик ҳақида гувоҳнома олсам бўладими?

А.Мусаев , Нукус шаҳри

Жавоб: “Бола ўн олти ёшга тўлиши билан шахсини тасдиқловчи ҳужжатини олгунга қадар туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувида имловий ҳолатларни тузатиш ёки исмига қўшимча киритиш боланинг аризаси, яшаш жойидан расми елимланган ҳолдаги маълумотнома, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг нусҳаси асосида амалга оширилади” деб кўрсатилган ва Сиз кўрсатилган хужжатларни олиб келсангиз Сизнинг исмингизга “Отабек” деб тузатиш киритиш мумкин бўлади

Саволларга Шуманай тумани ФХДЁ бўлими мудираси 
 Бийбигул Ташимова жавоб берди.

Рўйҳатга қайтиш