Менинг ёшим эллик иккида, хотиним вафот этганидан кейин уйландим ва никоҳдан ўтмоқчиман. Тиббий кўрикдан ўтишим мажбурийми?
Савол: Менинг ёшим эллик иккида, хотиним вафот этганидан кейин уйландим ва никоҳдан ўтмоқчиман. Тиббий кўрикдан ўтишим мажбурийми?
Е.Бекназаров Чимбой тумани,
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг17-моддасига мувофиқ, Никоҳланувчи шахслар эллик ёшдан ошган бўлса, шунингдек алоҳида ҳоллар мавжуд бўлганда яъни ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тараф касал бўлса тиббий кўрикдан ўз розилиги билан ўтказилади.
Савол: Мен коллежда иккинчи курсда ўқийман, отам мени мажбурлаб укасининг қизига уйлантирмоқчи. Отамнинг ҳаракатлари тўғрими?
М.Қобланов, Қораўзак тумани
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасига мувофиқ, никоҳ ёши эркаклар учун ўн саккиз ёш, аёллар учун ўн етти ёш этиб белгиланган, никоҳ тузиш ихтиёрийдир, никоҳ тузиш учун бўлажак эр-хотин ўз розилигини эркин ифода этиш қобилиятига эга бўлиши керак. Никоҳ тузишга мажбур қилиш қонун билан тақиқланади, никоҳ тузишга насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида йўл қўйилмайди.
Савол: Эрим суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган, никоҳдан ўтишим учун олдинги никоҳимни суд тартибида бекор қилишим шартми?
М.Есбосинова, Тахтукўпир тумани
Жавоб: Агар эр-хотиндан бири суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса ёки суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса эр-хотиндан бирининг аризасига кўра улар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратилади.
Саволларга Қараўзак тумани ФҲДЁ бўлими инспектори Айсанем Ережепова жавоб берди.