Савол: Мен унинг туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномасини олсам бўладими?
Нукус шаҳри, Ш.Бегимова
Савол: Туғилганлик ҳакидаги гувоҳномам яроқсиз ҳолга келган. Мен такрорий гувоҳнома олишим учун нима қилишим керак?
Хужайли тумани, Т.Мажитов
Жавоб: Туғилганлик гувоҳнома яроқсиз ҳолга келган (шикастланган, ёзувлари кўринмайдиган, ёнган ва шу каби) гербли гувоҳномалар ўрнига берилганда, яроқсиз ҳолга келган гувоҳномалар ФҲДЁ органига топширилади ва ушбу гувоҳномалар фуқаролар томонидан тақдим этилган яроқсиз ҳолга келган гебли гувоҳнамаларни йўқ қилиш бўйича далолатнома тузган ҳолда ёқиб юбориш йўли билан йўқ қилиниб, бу ҳақида тегишли гербли гувоҳномаларни сарфлаш дафтарига маълумот киритилади. Тузилган далолатномалар алоҳида йиғма жилдга тикиб борилади ва такрорий гувоҳнома берилади.
Савол: Мерос иши бўйича кераклиги туфайли вафот этган отамнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси менга бериладими?
Шўманай тумани, К.Даулетмуратов
Жавоб: Вафот этган шахсларга нисбатан туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берилмайди. Зарур ҳолларда, вафот этган шахснинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирма ёки маълуматнома берилади.
Саволларга Қорақалпоғистон Республикаси ФҲДЁ Архив мудириНуржахан Шылманова жавоб берди.