Эр-хотиннинг никоҳ давомида орттирилган мол-мулки умумий ҳисобланадими? Мулк сотилганда эр-хотиннинг розилиги сўраладими?

Т.НуримбетоваТўрткўл тумани

Жавоб: Эр-хотиннинг никох давомида орттирилган мол-мулки уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Оила кодексининг 24-моддасига кўра эр (хотин) ўзининг номига расмийлаштирилган умумий кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин (эр)нинг нотариал тартибда тасдиқланган розилигини олиши лозим.

Савол: Отамнинг номидаги машинани сотмоқчимиз. У оғир хаста, қўллари ишламайди. Отам олди-сотди шартномасини имзолай олмаса, уни қандай расмийлаштириш мумкин?

Х.КарахановБеруний тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги қонуннинг 34-моддаси ҳамда «Нотариуслар томонидан нотариал харакатларни амалга ошириш тартиби тугрисида»ги йурикноманинг 14-бандига мувофиқ агар фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги, саводсизлиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаса, битим, ариза ёки бошка хужжатни унинг топширигига асосан унинг ўзи ва нотариус ҳозирлигида бошқа фуқаро имзолаши мумкин. Бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг хужжатни ўз қўли билан имзолай олмагани сабаблари ёзиб қуйилади.

Савол: Нотариуслар ўз хизмат вазифаларини нотариал идорадан ташқарида ҳам бажариши мумкинми?

Р.РеимбаевАмударё тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат туғрисида»ги қонуннинг 30-моддаси ҳамда «Нотариуслар томонидан нотариал харакатларни амалга ошириш тартиби туғрисида»ги йўриқноманинг 9-бандига мувофиқ, нотариал харакатлар давлат нотариал идораларининг биноларида бажарилади. Фуқаро касаллиги, ногиронлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра давлат нотариал идорасига бора олмайдиган айрим ҳолларда ёки юридик шахс томонидан таклиф қилинганда, нотариал ҳаракатлар давлат нотариал идораси биносидан ташқарида, яъни мазкур фукаро, юридик шахс ёки унинг вакили жойлашган жойда амалга оширилиши мумкин.

Нотариал ҳаракатлар давлат нотариал идораси биносидан ташқарида бажарилса, хужжатнинг тасдиқловчи ёзувида ва нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестрида нотариал ҳаракат амалга оширилган жойнинг манзили кўрсатилади.

Савол: Махфий васиятнома қандай тартибда тузилади?

Н.КурамбаевБеруний тумани

Жавоб: Фуқаролик кодексининг 1125-моддасига кўра, васият қилувчининг хохишига кўра васиятнома нотариус томонидан унинг мазмуни билан танишиб чиқилмасдан тасдиқланадиган ҳужжат махфий васиятнома деб ҳисобланади. Васият қилувчи уни ўз қўли билан ёзишива имзолаши, фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлик ёзиши лозим. Васиятнома иккита гувох ва нотариус иштирокида хатжилдга солиниб, хатжилд елимланиши лозим, гувохлар ўз фамилияси, исми, отасининг исмини ва доимий руйхатга олинган манзилини кўрсатган ҳолда хатжилдга имзо кўядилар. Гувохлар имзо қўйган хат жилд гувохлар ва нотариус иштирокида бошқа хатжилдга солинади ва бу хатжилд хам елимланади, унга нотариус тасдиқловчи ёзувни ёзиб куяди. Махфий васиятнома реестрда қайд этилиб, алифбо китобига киритилади ва васиятномалар турадиган йиғмажилдда сақланади.

Саволларга Тўрткўл туманДНИ нотариуси З.Камалова жавоб берди.


Рўйҳатга қайтиш