Савол: Kейинчалик ўзаро келишувга асосан шартнома бекор қилинди, давлат божи кайтариладими?
Е.Бегимов, Қўнғирот тумани
Жавоб:
Битимлар бекор қилинганда, тўланган давлат божи қайтарилмайди.
Савол: Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганларнинг номидан битимларни кимлар тузиши мумкин?
С.Нажимов, Шўманай тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 29-моддасининг биринчи қисмига асосан уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари тузиши мумкин.
Савол: Вояга етмаган боламнинг номига уй-жой расмийлаштиришим мумкинми?
Б.Бекмуратов, Қонликўл тумани
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 29-моддасининг биринчи қисмига асосан уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилар ёки васийлари тузиши мумкин.
Савол: Қўриб битказилмаган уйни бошқа шахснинг номига расмийлаштириш мумкинми?
Ш.Давлетов, Хўжайли тумани
Жавоб:
Қўриб битказилмаган уй, квартира уйнинг ёки квартиранинг бир кисмини бошқа шахсга ўтказиш буйича битим махаллий давлат хокимияти органларининг бошқа шахсга рухсат бериш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлган тақдирда расмийлаштирилиши мумкин.
Саволларга Қўнғирот туман 2-сон ДНИ нотариуси Д.Ходжабаева жавоб берди.