Мен соғлигим туфайли хорижий давлатга даволанишга кетмоқчи эдим ва кетишимдан олдин ўзим хоҳлаган номзодга овоз бериш имкониятим борми?

О.СейтназаровКегайли тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига асосан сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқи эга. Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганда бошланади ва сайловга бир кун қолганида тугалланади.

Савол: Мен Муйноқ туманида доимий ҳисобда тураман. Лекин ўқишим туфайли Нукус шаҳрида вақтинча ҳисобда турибман. Айтингчи, мен вақтинча яшаб турган манзилда сайловда иштирок этишим мумкинми?

Н.КожаковаМуйнок тумани

Жавоб: Сайлов участка ҳудудида вақтинча ҳисобда турган фуқаролар билан алоҳида суҳбат ўтказиш вақтида овоз бериш куни ушбу ҳудудда бўлиши аниқланса, мазкур фуқаролар сайловчилар рўйхатига киритилади.

Савол. Мен 18 ёшга тўлганман. Биринчи марта сайловда иштирок этишим. Ўзбекитон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодлар ҳақида олдиндан танишиш ҳуқуқига эга манми?

А. АсенбаевНукус педагогика колледжи ўқувчиси

Жавоб: “Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 15-моддасига кўра, сайловчилар сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар ва айрим номзодларнинг келгуси фаолият дастури билан таниши ҳуқуқига эга.

Савол: Мен биринчи марта сайловда иштирок этишим. Агар мен сайлов куни олган сайлов бюллетенини бузиб қуйсам, овоз бериш ҳуқуқимдан маҳрум бўламанми?

Н.Джуманиязова Нукус шаҳри

Жавоб: “Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 17-моддасига кўра, овоз бериш куни сайловчиларга бузиб куйилган сайлов бюллетенини янгиси билан алмаштириб олиш ҳуқуқи кафолатланади. Сайлов бюллетенини алмаштириб беришни тегишли участка сайлов комиссияси амалга оширади.

Савол: Муддатидан олдин овоз бериш қачондан бошланади?

Н.КамаловаНукус шаҳри

Жавоб: “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига асосан муддатидан олдин овоз бериш сайловга ун кун қолганида бошланади ва бир кун қолганида тугалланади.

Саволларга Нукус шаҳар 8-сон ДНИ нотатариус  ёрдамчиси Д.Бекниязова жавоб берди.


Рўйҳатга қайтиш