Укамнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси йўқолган, лекин у чет элда яшайди.

Туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувидан нусхалар ва такрорий гувоҳномалар фуқаронинг ўзига, вояга етмаган шахсларнинг қонуний вакилларига ёки нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома орқали бошқа шахсларга уларнинг аризаси асосида берилади. 

Якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш қайси қонун ҳужжатларга асос амалга оширилади:

Якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Републикаси Президетининг 2006 йил 24 майдаги қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида»ги ва Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низомлар асосида амалга оширилади.

Нодавлат нотижорат ташкилотининг Давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд таъсис ҳужжатлари йўқолганда ёки улар яроқсиз ҳолга келганда, рўйхатдан ўтказувчи органга дубликат олиш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилиши керак?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон Қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 35-бандида, «топилмалар столи»дан маълумотнома (давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд таъсис ҳужжатлари йўқолганда) , давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг ёхуд таъсис ҳужжатларининг асл нусхаси (давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ёки таъсис ҳужжатлари яроқсиз ҳолга келганда), давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида даврий матбуот нашрида берилган эълон (давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома йўқолганда), гувоҳнома дубликати берилганлиги учун белгиланган миқдорда тўлов тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома йўқолганда ёхуд яроқсиз ҳолга келганда) тақдим этилиши белгиланган.

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона шўъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари ташкил этиши мумкинми?

Ўзбекистон Республикасининг “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган шўъба корхоналар, филиаллар, шунингдек юридик шахс бўлмаган ваколатхоналар ва бошқа алоҳида бўлинмалар ташкил этиши мумкин.

Корхона ва ташкилотлар юридик хизмат ходимлари аттестациядан ўтиш учун малака ошириши шартми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги қарорига мувофиқ аттестациядан ўтиш учун малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисидаги сертификат нусхаси тақдим этилиши белгиланган. Агар ушбу ҳужжат тақдим этилмаса аттаестациядан ўтказиш рад этилади.

Мен 1978 йили туғилганман. Биринчи паспортимни 16 ёшга тўлганда 1994 йили олганман ва шу вақтда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномамни топширганман.

Ҳозирги кунда шахсимни тасдиқловчи ҳужжатим - паспортим бор, лекин туғилганлик ҳақида гувохномам йўқ, кейинчалик туғилганлик ҳақида гувоҳномам нима учун зарурлигини тушунтирисангиз?

Васиятномани тузиш тартиби ва қоидалари ҳақида тушунча берсангиз?

Фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси васият деб эътироф қилинади.

Мен бир кичик корхона билан дўконимга нон маҳсулотларини етказиб бериш учун шартнома тузган эдим, лекин шартноманинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган.
Корхона эгаси менга шартноманинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган деб маҳсулот етказиб беришни тўхтатиб қўйди. Унинг ҳаракатлари қонунийми?

Оталикни белгилаш тартиби қандай амалга оширилади?

Оталикни белгилаш – ота-онанинг биргаликдаги аризаси ёки суднинг оталикни белгилаш тўғрисидаги ҳал қилув қарорига асосан туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этган ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади. Оталикни белгилаш ариза берилган куни ота-онанинг иштирокида амалга оширилади

2 йил олдин оилавий келишмовчиликларга кўра ота-онамдан аразлаб алоҳида яшай бошладим.

Ота-онам биринчи гуруҳ ногирони. Вояга етганлигим, меҳнатга лаёкатли бўлганлигим учун ота-онам таьминотини ўйлашга, уларга ғамхўрлик қилишга мажбурманми?

Менинг ёшим эллик иккида, хотиним вафот этганидан кейин уйландим ва никоҳдан ўтмоқчиман. Тиббий кўрикдан ўтишим мажбурийми?

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг17-моддасига мувофиқ, Никоҳланувчи шахслар эллик ёшдан ошган бўлса, шунингдек алоҳида ҳоллар мавжуд бўлганда яъни ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тараф касал бўлса тиббий кўрикдан ўз розилиги билан ўтказилади.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари рўйхатдан ўтказувчи органга ҳисоботларни қайси муддатларда тақдим этиши шарт?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон Қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 47-бандида,ННТ, шунингдек алоҳида бўлинмалар тегишли адлия органигаҳар йили 1 февралгача – ўтган йилдаги ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, шу жумладан фаолиятни молиялаштириш манбалари ва маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги декларацияни, мавжуд аъзолар сони тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича тақдим этиши белгиланган.

Молия-хўжалик фаолияти деганда нима тушунилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида”ги 327-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1.2-бандига асосан корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ҳамда бухгалтерия-молия, ҳисоб-китоб ва товарга илова ҳужжатларини юритиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш фаолияти молия-хўжалик фаолияти деб ҳисобланади.

Мен тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчиман. Бунинг учун тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтишим керак экан.

Мен тегишли ҳужжатларни интернет тармоғи орқали тақдим этишим, тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиш жараёнини Интернет тармоғи орқали амалга оширишим мумкинми?

Менинг номимда кичик фирмам бор, фирмам номидан энг кам иш ҳақининг олти баравари миқдорида танишим билан қарз шартномасини тузмоқчиман, ёзма равишда расмийлаштиришим шартми?

Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар ёзма шаклда тузилиши шарт.

Штатлар қисқарганда ишда қолдиришнинг имтиёзли ҳуқуқлари тўғрисида тушунтириш беринг?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 103-моддасига мувофиқ, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.

Васийлик ва ҳомийлик органларининг асосий вазифалариганималар киради?
Васийлик ва ҳомийлик органларининг асосий вазифаларига васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳисобга олиш,

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби деганда нима тушунилади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги Низомнинг 1-бандига мувофиқ (рўйхат рақами 1856, 2008 йил 10 сентябрь) Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби ўз ичига ушбу ҳужжатларни марказлаштирилган тартибда йиғиш, ҳисобга олиш, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга код бериш, тизимлаштирилган картотека юритиш, улар фондларининг назорат ҳолати ҳамда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби деганда нима тушунилади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги Низомнинг 1-бандига мувофиқ (рўйхат рақами 1856, 2008 йил 10 сентябрь) Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби ўз ичига ушбу ҳужжатларни марказлаштирилган тартибда йиғиш, ҳисобга олиш, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга код бериш, тизимлаштирилган картотека юритиш, улар фондларининг назорат ҳолати ҳамда

Tуғилганлик ҳақидаги гувоҳномамни йўқотиб қўйдим

Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувидан нусхалар ва такрорий гувоҳнома фуқаронинг ўзига, вояга етмаган шахсларнинг қонуний вакилларига ёки нотариал тартибда тастиқланган ишончнома орқали бошқа шахсларга уларнинг аризаси асосида берилади.


Сизнинг саволингиз 81 - 100 из 163
Начало | Пред. | 3 4 5 6 7 | След. | Конец Все