Декретга чиқдим. Ўр­нимда бошқа ишчи ишлаётган экан.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 233 ва 234-моддаларига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили ва болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари қандай аниқланади?

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови туғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 35-моддасига кўра,

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилишида Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи тўғрисида айтиб беринг?

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунинининг 2-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш тартиби ҳақида тушунча берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш беш кун қолганида бошланади ва қирқ беш кун қолганида тугайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилишида фуқаролар овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида сайловдан неча кун олдин хабордар қилиниши лозим?

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 30-моддасига асосан овоз бериш сайлов куни соат 6 дан соат 20 гача ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш тартиби?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Сайлови тўғрисидаги Қонунининг 242-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш беш кун қолганида бошланади ва қирқ беш кун қолганида тугайди.

Гербли гувоҳномаларнинг сарфланишини ҳисобга олиш тартиби ҳақида айтиб берсангиз?

ФҲДЁ бўлимлари томонидан қабул қилиб олинган гувоҳнома бланклари гувоҳномаларни кирим қилиш дафтарига гувоҳнамаларнинг тури, серияси, рақами, сони ва қабул қилинган санаси кўрсатилган ҳолда кирим қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш принциплари тўғрисида тушунча берсангиз?

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлаш бўйича сайловолди кампаниясида ва овоз беришда ихтиёрий равишда қатнашадилар.

Сайлов натижалари тахминларини чоп этиш тартибини бузиш қандай жавобгарликни келтириб чиқаради?

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-9 моддасига кўра, жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини,

Сайлов участкаларини тузиш тартиби ва нормаси ҳақида тушунча берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги Қонунининг 10-моддасиги асосан сайлов участкалари туман, шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилади.

Мен соғлигим туфайли хорижий давлатга даволанишга кетмоқчи эдим ва кетишимдан олдин ўзим хоҳлаган номзодга овоз бериш имкониятим борми?

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига асосан сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқи эга. Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганда бошланади ва сайловга бир кун қолганида тугалланади.

Менинг исмим туғилганлик хақидаги гувохномамда “Дилшод” деб ёзилган.

Ҳамма мени “Дилшода” деб чақиради. Касб-ҳунар коллежини шу йил тамомлайман. Дипломимда исмим “Дилшода” деб ёзилишини хоҳлайман. Исмимга қўшимча киритиш учун каерга мурожаат қилишим керак?

Турмуш ўртоғим биринчи никоҳидан ажралмаган.

Яқинда фарзандли бўламиз, унга туғилиш гувоҳномаси олиш мумкинми?

Менинг эрим вафот этган йили тўрт ойлик ҳомилам бор эди, кейин беш ойдан сўнг ўғил фарзандли бўлдим.

Уй-жой марҳум эримнинг номида эди, эримнинг вафотидан кейин туғилган фарзандим уй-жойга меросхўр бўла оладима?

Мен фарзандликка бола асраб олмоқчи эдим,

 эрим билан икки йилдан буён бирга яшамаймиз эримнинг фарзанд асраб олишимга розилигини олишим шартми?

Меҳнат қилиш ҳуқуқи давлат томонидан қандай кафолатланган?

Меҳнат қонунчилигига кўра, меҳнат қилиш ва ишни эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишда барча фуқароларга жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи ва мансаб мавқеидан, динга муносабати, эътиқодидан, жамоат бирлашмаларига мансублигидан, шунингдек ходимларнинг ишчанлик жиҳатларига ҳамда улар меҳнатининг натижаларига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлардан қатъи назар, тенг имкониятларни таъминлаш аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати принципларининг бири ҳисобланади.

Ҳукукий маънода оила нима?

Ҳуқуқий маънода оила – юридик алоқадир. Оилавий муносабатлардаги юридик характер ҳуқукий нормалар билан уларнинг муносабатларини тартибга солиб, давлатнинг мажбурий қоидалари билан оила аъзоларининг ҳулкига таъсир этиб, оилани жамият ҳоқлаган асосда ривожлантиришга ёрдам беради.

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар бериш жойи ва муддатлари қандай?

Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги қонунининг 58-моддасига асосан,мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрларнинг ёзма аризасига кўра меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар беради. Гувоҳномалар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда берилади.

Ҳозирги кунда нафақадаман. Нафақа пулларимни қизим олиб туриши учун беш йил муддатга ишончнома беришим мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 139-моддасига асосан, ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди. Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас.

Менинг исмим Амат, боламнинг туғилиш гувоҳномасига ота исмини “Ахмад ўғли” деб ёзиб бериш мумкинми?

Ҳа, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари”нинг 23-бандига асосан агар боланинг отасининг исми имло ҳатолар билан ёзилган бўлса, у ҳолда ота исми тўғри ёзиб берилиши мумкин. Ота тўғрисидаги маълумотлар отанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ўзгаришсиз ёзилади.


Сизнинг саволингиз 1 - 20 из 163
Начало | Пред. | 1 2 3 4 5 | След. | Конец Все