Мен Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасида ишлайман, менинг икки ёшга тўлмаган болам бор, менга боламани овқатлантириш учун қўшимча танаффус бериладими?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 228-моддасига кўра, икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга, дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффусдан ташқари, болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар ҳам берилади.

Фуқаро касаллиги, ногиронлиги сабабли ёки бошқа сабабларга кўра нотариал идорага бора олмаган ҳолларда қандай йўл билан нотариал ҳаракатни амалга ошириш мумкин?

Агар фуқаро касаллиги, ногиронлиги сабабли ёки бошқа сабабларга кўра нотариал идорага бора олмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғриси»ги Қонунининг 30-моддасида кўрсатилган тартибда нотариал ҳаракатлар фуқаро турган жойда амалга оширилиши мумкин.

Отамнинг номидаги машинани сотмоқчимиз. У оғир хаста, қўллари ишламайди. Отам олди-сотди шартномасини имзолай олмаса, қандай расмийлаштириш мумкин?

Нотариат тўғрисида» ги Қонуннинг 34-моддаси ҳамда «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги йўриқноманинг 14-бандига мувофиқ, агар фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги, саводсизлиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра

Корхоналарни тугатиш учун нима асос бўлади?

Корхоналарни тугатиш учун: корхона муассислари (қатнашчилари)нинг қарори (ихтиёрий тугатиш);

Агар мен қарз олувчига пул шаклида қарз берсам қанча миқдоргача ёзма равишда тасдиқламасдан қарз беришим мумкин?

Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

Жамиятни ташкил этиш тартиби ва тамойиллари

Жамият тушунчасига шарҳ беринг?

Давлат ташкилотлари ёки давлат муассасаларига мурожаат қилмоқчи эдим. Ўзим хоҳлаган тилда мурожаат қилсам бўладими?

Агар мумкин бўлса, мурожаатим ўрганилгач, жавоб қайси тилда юборилади?

Корхонани олди-сотди шартномасини тасдиқлашда нотариус қайси қонун-ҳужжатларга асосланади?

Корхонани олди-сотди шартномасини тасдиқлашда, нотариус Фуқаролик кодексининг 489-496-моддалари ва ушбу шартномага таълуқли бошқа қонун ҳужжатларига асосланади.

Республикамизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритишлари учун қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд?

Нодавлат нотижорат ташкилот(ННТ)лари фуқаролик жамияти институтлари шаклларидан бири ҳисобланиб, бугунги куннинг энг долзарб мавзусига айланган, десак муболаға бўлмайди.

Менинг биринчи турмушимдан иккита фарзандим бор

Амалдаги қонунчиликка кўра алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ўндирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таьминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота(она) ногирон бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб қолаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

Олди-сотди шартномаси тузилди

Битимлар бекор қилинганда, тўланган давлат божи қайтарилмайди.

Яқинда юридик хизмат ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби ҳақида эшитиб қолдим. Шу ҳақда қисқача маълумот берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги буйруғи билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Халқаро арбитраж судлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратишни тартибга солувчи миллий қонунчилик деганда нима тушунилади?

Халқаро арбитраж судлари қарорларини эътироф этиш ва ижрога қаратишнинг ҳуқуқий асослари деганда халқаро арбитраж судлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан таъминловчи, кафолатловчи ва тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар йиғиндиси тушунилади.

Мен бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатларимни топширган эдим

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 45-моддасига асосан пенсия 

Электр энергияси тизимида чеклаш деганда нима тушунилади?

Электр энергияси тизимида чеклаш деганда электр энергияси етказиб бериш шартномасида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш оқибатида муайян вақт оралиғи давомида, шунингдек ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларида форс-мажор ҳолатлар туфайли пайдо бўлган авария режимлари вақтида истеъмолчига шартномада белгиланган электр энергияси ва (ёки) қуввати етказиб бериш миқдорининг камайиши тушунилади.

Нотариус қандай фактларни тасдиқлайди?
Фуқаронинг ва вояга етмаган шахснинг тирик эканлигини тасдиқлаш қандай тартибда амалга оширилади?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш ким томондан олиб борилади?

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 ноябрдаги 170-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги тизимида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларининг 1-бандига мувофиқ қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш вазифаси:

Мен бундан қарийб 10 йил аввал Тошкент давлат педагогика университетига ўқишга кирган эдим.

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ талабалар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш, одатда, ёзги таътил даврида, тегишли курс (семестр)да ўқув машғулотлари бошланишига қадар амалга оширилади.

Мен яқинда турмушга чиқмоқчиман, бўлажак эрим менга никоҳдан ўтганимизда менинг фамилиямга ўтасан деябди. Унинг айтишича қонунда шундай белгиланган экан.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 20-моддасига мувофиқ, Никоҳ тузиш вақтида эр ва хотин ўз хоҳиши билан эри ёки хотинининг фамилиясини умумий фамилия қилиб танлайди ёки уларнинг ҳар бири никоҳгача бўлган ўз фамилиясини сақлаб қолади. Эр ва хотиндан бирининг ўз фамилиясини ўзгартириши бошқасининг ҳам фамилияси ўзгаришига олиб келмайди.

Менинг қизим ўтган йили турмушга чиқди. Ҳозирги кунда у 4 ойлиқ гўдаги билан менинг уйимда яшамоқда.

Куёвингиз розилигини бермаса, фарзандига алимент тўламаса, туман халқ таълим бўлимининг васийлик ва ҳомийлик органига оталиқ ҳуқуқинан маҳрум қилиш бўйича мурожат этиб, уларнинг далолатномаси билан туманлараро фуқаролиқ судга мурожат этасиз. Отасининг оталиқ ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақида кучига кирган суд қарорини куёвингизнинг розилик аризасининг ўрнига тақдим этиб, фарзандликга болани олиш бўйича шу фуқаролиқ судга мурожат этишингиз мумкин.


Сизнинг саволингиз 61 - 80 из 163
Начало | Пред. | 2 3 4 5 6 | След. | Конец Все