Биз оиламизга вояга етмаган болани тарбиямизга олмоқчи эдик, бунинг учун кимга мурожаат қиламиз?

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болалар, шу жумладан тарбия ва даволаш муассасаларида, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларидаги болалар оилага тарбияга берилади.

Меҳнат муҳофазаси ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги юзасидан ходимлар ҳамда иш берувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида тушунтириш берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ, Иш берувчи ходимларга ёки уларнинг вакилларига муайян иш жойидаги ва ишлаб чиқаришдаги меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати ҳақида ҳам ахборот бериши шарт ва иш берувчи меҳнат шартномасини тузишда, бошқа ишга ўтказишда ходимни меҳнат шароитлари тўғрисида, шу жумладан касб касалликлари ва бошқа касалликларга чалиниш эҳтимоли, шу билан боғлиқ ҳимоя воситалари ҳақида хабардор қилиши керак.

Тадбиркорлик субъектларига қайси турдаги имтиёзлар ва преференциялар мавжуд?

Ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектларига қуйлайлик яратиш, уларнинг жадал ривожланишини таъминлаш мақсадида 70 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда 380 дан зиёд имтиёз ва преференциялар белгиланган.

Оталикдан маҳрум бўлган ота болага таъминот беришга ҳақлими?

Оила кодексининг 81-моддасига кўра, Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-она қайси болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, шу болага нисбатан бўлган қариндошлик фактига асосланган барча ҳуқуқлардан,

Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари неча турга бўлинади?

Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари уч турга бўлинади.

Отам ўзига тегишли уйни кенжа укамизга васият қилиб қолдирмоқчи. Шу масалада кимга мурожаат қилиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1126-моддасига асосан касалхоналар, госпиталлар, бошқа стационар даволаш муассасаларида даволанаётган ёки қариялар ва ногиронлар уйларида яшаб турган фуқароларнинг ана шу касалхоналар, госпиталлар ва бошқа даволаш муассасаларининг бош врачлари,

Нотариус мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйишига қандай ҳолатлар асос бўлади?

Нотариус томонидан мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ солишга асос бўлиб, банк муассасалари, хўжалик ҳисоби корхоналари ва ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга уй-жойни,

Эр-хотиннинг никоҳ давомида орттирилган мол-мулки умумий ҳисобланадими? Мулк сотилганда эр-хотиннинг розилиги сўраладими?

Эр-хотиннинг никох давомида орттирилган мол-мулки уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Оила кодексининг 24-моддасига кўра эр (хотин) ўзининг номига расмийлаштирилган умумий кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин (эр)нинг нотариал тартибда тасдиқланган розилигини олиши лозим.

Меҳнат қонунчилигида жамоа шартномасининг тушунчаси ва мақсади нималардан иборат?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 29-моддасида жамоа шартномаси – корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид

Бугунги кунда нечта нодавлат нотижорат ташкилотлари мавжуд?

2015 йил якунлари бўйича адлия органларидан 8400 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари тегишли тартибда рўйхатдан ўтиб фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ”Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан қонунчиликка бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

 Шу ўзгартиришлар ҳақида маълумот берсангиз?

Кейинги пайтларда ҳаётимизга электрон тижорат ибораси кириб келди. Унинг моҳияти нимада?

Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузиладиган шартномага мувофиқ амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдиси электрон тижоратдир.

Меҳнат дафтарчаси сотиб олиш учун қаерга мурожаат қилишим лозим?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда 8/04-01, 32/01-сон билан тасдиқланган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 402, 1998 йил 29 январь) мувофиқ, ҳар бир корхона ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, лекин штат жадвалида назарда тутилган ходимлар сонидан ошмаган ҳолда, меҳнат дафтарчалари сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Мен болалар шифохонасида ишлаймай. Ўзимга тегишли автомашинамни сотмоқчи эдим.

Лекин иш жойимни узоқ вақтга тарк этолмайман. Шунинг учун нотариусга телефон орқали олдиндан навбат олиб қўйишим мумкинми?

Никоҳни бекор қилиш тартиби қандай амалга оширилади ?

Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш фақат суд тартибида амалга оширилади. Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қароридан нусха берилаётганда паспортга ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатга тегишли белги қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг белгиланишича, мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади, дейилган.

Мулкдорнинг мулкга эгалик қилиш ҳуқуқи ҳақида тушунча берсангиз?

Менинг отам вафот этган, у чет эл фуқароси, лекин унинг номида Ўзбекистон Республикасида жойлашган кўчмас мулк бўлган.

Бу кўчмас мулкни қаерда ўз номимга расмийлаштиришим мумкин?

Менга бир ярим йил аввал берилган ишончноманинг берилган вақти кўрсатилган бўлиб, амал этиш муддати кўрсатилмаган эди.

Банкга борсам ишончнома ўз кучини йўқотган деб топишди. Шу тўғрими?

Бизларнинг никоҳимизнимасчит мулласи келиб ўқиди, энди бизлар эр-хотин ҳисобланамизми, қонуний никоҳдан ўтишимиз шартми?

Никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. Диний расм-русмларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини бериш тартиби қандай?

 Нима учун улар тааллуқлилиги бўйича бошқа давлат органига юборилади?


Сизнинг саволингиз 41 - 60 из 163
Начало | Пред. | 1 2 3 4 5 | След. | Конец Все