Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

09
Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

Адлия вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида “Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.

05
Ғолиблар ва совриндорлар тақдирланди

Мамлакатимизда спортни оммалаштириш, соғлом ҳаёт тарзини қарор топтириш, уни том маънода оммавий умумхалқ ҳаракатига айлантиришга қаратилган улкан ишлар амалга оширилмоқда. Биргина, ўтган йилнинг ўзида мамлакатимизда 113 та болалар спорти объектларининг фойдаланишга топширилганлиги, бу мақсадлар учун 210 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилганлиги спортни ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигининг ёрқин ифодасидир.

03
Ҳамкорлик тўғрисида Меморандум

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 5 июнь - Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни ҳамда “Экологик ҳафталик” муносабати билан “Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ташкил этилди.

02
Ёшлар келажагига масъуллик

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ва “Болалар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенциянинг мазмун-моҳиятини кенг жамотчиликка тушинтириш мақсадида, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги 2-сонли академик лицейда семинар бўлиб ўтди.

27
Ёшлар ва тадбиркорлик

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томониданЎзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушинтириш мақсадида “Тадбиркорларга берилаётган кенг имкониятлар” мавзусида Қўнғирот туманида семинар бўлиб ўтди.

26
Одам савдоси - глобал муаммо

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Республика педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти”да “Одам савдосига қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари ҳамда ўзаро ҳамкорлик масалалари” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

23
Қонун лойиҳалари муҳокамаси

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 144-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

20
Қонун ҳужжатларини туркумлаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги >қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, Адлия вазирлигига норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш соҳасида давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларини белгилаш ва уларга риоя қилиш устидан назоратни амалга ошириш вазифаси юклатилган.

16
Демократик ислоҳотлар асоси

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томониданМамлакатимизда тадбирколикни қўллаб-қувватлаш, уларга берилаётган имкониятлар ва афзалликлар” мавзусида шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида қабул қилинган қонун ҳужжатларини, жумладан, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)»ги Қонуни мазмун-моҳиятини кенг жамотчиликка тушинтириш мақсадида Чимбой туманида семинар бўлиб ўтди.

13
Марказий сайлов комиссиясида

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда комиссия аъзолари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон экологик ҳаракати ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.