Янгиликлар
Ёшлар келажагига масъуллик
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ва “Болалар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенциянинг мазмун-моҳиятини кенг жамотчиликка тушинтириш мақсадида, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги 2-сонли академик лицейда семинар бўлиб ўтди.
СеминардаҚорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходимлари, лицей битирувчи ёшлари ва ўқитувчилари шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Семинар давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ва “Болалар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенциянинг мазмун-моҳияти шунингдек, одам савдосига қарши курашиш бўйича ёшларнинг масъулиятини ошириш ва сергакликка чақириш бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, 2008 йил 17 апрелда қабул қилинган «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва 2000 йил 15 ноябрда қабул қилинган БМТнинг «трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши Конвенция» мазмун-моҳияти тўғрисида иштирокчиларга кенг тушунтириб ўтилди.
Семинар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ўқувчи ёшлар ўртасида одам савдосига оид сўровнома ўтказилди. Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.