Янгиликлар
Ёшлар ва тадбиркорлик
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томониданЎзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушинтириш мақсадида “Тадбиркорларга берилаётган кенг имкониятлар” мавзусида Қўнғирот туманида семинар бўлиб ўтди.
Тадбир давомида иштирокчиларга мамлакатимизда хусусий мулкни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишни кучайтириш, иқтисодиётни либераллаштиришни таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шароит яратиш, кенг тармоқли бозор инфратузилмасини барпо этишни кўзда тутадиган қонун ҳужжатларининг бутун бир мажмуаси яратилиб амалиётга татбиқ этилаётгани ҳақида айтиб ўтилди.
Шунингдек семинар давомида иштирокчиларга, айниқса энди тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган коллеж ва лицей битирувчиларига тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинганлиги, жумладан Интернет тармоғи орқали тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш механизмининг авзаллиги ва рўйхатдан ўтишнинг қулай жиҳатлари ҳақида батафсил тушинтиришлар берилди.
Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олишди.