Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Қонун ҳужжатларини туркумлаш


DSC02083.JPGЎзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, Адлия вазирлигига норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш соҳасида давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларини белгилаш ва уларга риоя қилиш устидан назоратни амалга ошириш вазифаси юклатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 14 февралдаги бўйруғи билан тасдиқланган “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш Қоидалари”нинг тегишли бандларига асос давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркумлаштирилган ҳисоби юритилиш белгиланган.

DSC02083.JPGШу муносабат билан, Адлия вазирлиги тизимида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларининг ўз вақтида аниқ ва сифатли ижросини таъминлаш ҳамда бу соҳадаги масъул бўлган ходимларнинг малакасини янада ошириш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Нотариал идоралари, ФҲДЁ булимлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизмати ходимлари (юрисконсульт) учун ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинарда сўзга чиққанлар бу масаланинг қанчалик бугунги кун учун аҳамиятли эканлигини, шу билан бир қаторда бу борада галдаги вазифалар ҳақидаги масалаларга атрофлича тўхталиб ўтдилар.

Семинар давомида ҳозирги вақтда ушбу соҳада йўл қўйилаётган хато-камчиликлар, қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш борасида амалга оширилаётган ишларга юзаки қарашлар ҳамон давом этаётгани ҳолати танқидий муҳокама қилиниб, бу бўйича аниқ кўрсатмалар, тушунчалар берилди.

Семинар мобайнида иштирокчилар ўзлари қизиқтирган саволлари билан фаол иштирок этиб, тегишли жавобларини олишди.