Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Демократик ислоҳотлар асоси


DSC02083.JPGҚорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томониданМамлакатимизда тадбирколикни қўллаб-қувватлаш, уларга берилаётган имкониятлар ва афзалликлар” мавзусида шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида қабул қилинган қонун ҳужжатларини, жумладан, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)»ги Қонуни мазмун-моҳиятини кенг жамотчиликка тушинтириш мақсадида Чимбой туманида семинар бўлиб ўтди.

СеминардаҚорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, солиқ, статистика бошқармаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари қўмитаси масъул ходимлари, шунингдек Тахтакўпир, Қораўзак, Кегейли туманлари ҳокимликлари вакиллари, солиқ, статистика, савдо-саноат палатаси тумани бўлимлари, туман тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси, тадбиркорлар, коллеж ва лицей битирувчи ёшлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

DSC02083.JPGСеминар давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида қабул қилинган қонун ҳужжатларини, жумладан, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)»ги Қонуни ҳақида батафсил маълумот берилиб, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар ҳокимият ва бошқарув тизимини янада демократлаштириш, «кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» принципи босқичма-босқич амалга оширилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг давлат ҳокимияти органлари тизимидаги ролини, ички ва ташқи сиёсатнинг стратегик вазифаларини амалга оширишдаги ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда ижро этувчи органлар фаолияти устидан қонун чиқарувчи олий органнинг, ҳокимият вакиллик органларининг назорат функцияларини кучайтириш, шунингдек ҳукуматнинг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини рўёбга чиқариш борасидаги масъулиятини ошириш мақсадида киритилганлиги ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳияти тўғрисида иштирокчиларга кенг тушинтириш берилди.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.