Yangiliklar
Қорақалпоғистон Мусулмонлар қозиётида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг дин ишлари бўйича вакили, Қорақалпоғистон Мусилмонлар қозиёти қозиси, Адлия вазирлиги ходимлари томонидан, масжид имом-хатиблари ва ходимларининг хуқуқий саводхонлигини янада ошириш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимлари ҳамкорлигида “Эрта турмуш ва қариндошлик никоҳларининг олдини олиш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.
Қонун ижодкорлиги доимий изланишли жараёнлардан бири саналади. Адлия вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида идоравий қонун ижодкорлиги соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида журналистларга атрофлича маълумот берилди.
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнида суд-ҳуқуқ тизими ва соҳага оид қонунчиликнинг халқаро андозаларга мос тарзда такомиллаштирилаётгани фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётир.