Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Китоблар байрами


Нукус шаҳридаги «Прогресс» таълим ва ривожлантириш марказида «Адабиётга эътибор – келажакга, манавиятга эътибор» шиори остида республика «Китоб байрами» мавзусида учрашув ўтказилди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасидан, ёзувчи-шоирлар ва Зулфия номидаги мукофот лауреатлари, оммавий аҳборот воситалари ходимлари ва шу ўқув марказининг фаол ўқувчилари қатнашди.

Учрашувда илмий, адабий, техник адабиётлар ва болалар китоблари, рангли журналлар, чет тилидаги китоблар кўргазмага қўйилди. Байрамга таклиф этилган меҳмонлар республикамиз нашриётларида нашр этилган китоб кўргазмалари билан танишиб, ўзаро фикр алмашдилар. Ўзимизнинг нашриётимизда нашр этилган янги китоблар сифати кўргазмага келган ўқувчиларнинг кўзларин қувонтирди. Сабаби, бизда чиқарилаётган китоблар сифати ва мазмуни билан марказий нашрларда чиқарилган китоблар билан тенглаша олади.

Учрашув сўнгида «Прогресс» таълим ва ривожлантириш маркази ўқувчилари ижросида инглиз тилида «Tele acting competition» номида саҳналаштирилган эртаклардан кўринишлар қўйиб берилди.