Янгиликлар
Ўқув семинар
Қорақалпоғистон Мусулмонлар қозиётида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг дин ишлари бўйича вакили, Қорақалпоғистон Мусилмонлар қозиёти қозиси, Адлия вазирлиги ходимлари томонидан, масжид имом-хатиблари ва ходимларининг хуқуқий саводхонлигини янада ошириш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ушбу семинарда Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлим бошлиғи Э.Турсунов “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлари тўғрисида”ги қонунлар, “Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 1998 йил 20 июндаги 263-сон Вазирлар Маҳкамасининг қарори ҳамда соҳага оид бошқа қонун хужжатларида белгиланган хуқуқ ва мажбурятлари, жавобгарлик масалалари хақида кенг тушинтиришлар берди.
Мазкур ўқув семинарида барча шаҳар ва туманлардан 60 яқин масжидлар имом-хатиблари иштирок этди.
Ушбу ўқув семинарида иштирок этганлар, ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.