Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Маҳалла маслаҳатчиларининг самарали ишлари


“Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ички ишлар, Халқ таълими вазирликлари, Маънавият тарғибот маркази ҳамкорлигида ташкил этилган “Энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи якунланди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари Мақсет Алеуов, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси ўринбосари Гавҳар Алимова ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар жараёнида маҳалла фуқаролик жамиятининг муҳим миллий институти сифатида изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Давлат дастурларини бажариш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний, демократик қадриятлар руҳида тарбиялаш, жамиятимизда фуқаролар тотувлиги ва ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш, обод турмуш ғоясини кенг тарғиб этиш, миллий анъана ва урф-одатларимизни оммалаштиришда фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларининг муҳим ўрни бор.

Бу лавозимга катта ҳаёт тажрибасига эга, обрўли, фаол аёлларнинг сайланаётганлиги маҳаллаларнинг нуфузини янада оширмоқда. Қорақалпоғистон Республикасида бугунги кунда 388 нафар маслаҳатчи самарали фаолият кўрсатмоқда.

“Энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи” кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичларида 323 нафар маслаҳатчи иштирок этди. Улар орасидан энг билимли ва тажрибали, деб топилган 16 нафар иштирокчи танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-маънавий билимини синовдан ўтказди.

Кегейли тумани “Халқобод” шаҳарчасидаги 4-маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Арзайим Ирзаева биринчи ўринни эгаллаб, мамлакат босқичига йўлланма олди.