Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш


Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимлари ҳамкорлигида “Эрта турмуш ва қариндошлик никоҳларининг олдини олиш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.IMG_6264.packed.jpeg

Мазкур тадбирда барча туман (шаҳар) ФҲДЁ органлари ходимлари ҳамда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари диний маърифат ва маънавий – аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Хусусан, тадбирда сўзга чиққанлар давлат дастурлари ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадли дастурларини амалга оширишда давлат бошқарув органлари ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатлари, бу борадаги илғор тажрибалар, ҳал этилиши зарур бўлган муаммолар, ёшларнинг эрта турмуш қуриш ва қариндошлик никоҳларининг олдини олиш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, қариндош уруғлар орасида никоҳларни қайд этилаётганилиги, қизларни эрта турмушга бериш ҳолатлариининг учраётганлиги, ёшларни оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги, оиладаги бурчларни англай олмаслиги ҳамда аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилишдаги аҳамияти ҳақида таъкидлаб ўтдилар.IMG_6278.packed.jpeg

Шунингдек, иштирокчилар тадбир давомида ёшларнинг ҳуқуқий, иқтисодий, ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда уларнинг ижтимоий маъсулиятни юксалтириш хусусида атрофлича фикр алмашдилар.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб олинди муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.