Yangiliklar
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида суд-ҳуқуқ тизимини чуқур ислоҳ этиш, соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш, мутахассислар салоҳиятини ошириб боришга доимий эътибор қаратилмоқда.
Адлия вазирлиги тизимидаги Тошкент юридик коллежида “Амир Темур – адолат ва қудрат тимсоли” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди.
Тошкент давлат юридик университетида “Давлат бошқарувини демократлаштириш жараёнида парламент ислоҳотларининг самарадорлигини ошириш” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Адлия вазирлиги, Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг тадбирлар дастурида ёшларни давлат ҳокимияти органлари тизими фаолияти билан яқиндан таништиришга қаратилган вазифалар белгиланган. Шу мақсадда, Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбир Тошкент юридик коллежининг ёш ҳуқуқшуносларини адлия органларининг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш борасидаги фаолияти ҳақидаги билимларини янада бойитишга хизмат қилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг масъул ходимлари иштирокида “Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш тартибини такомиллаштириш” мавзусида анжуман ташкил этилди.
Аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини оширишда ҳуқуқий ахборатлардан эркин фойдаланишни ташкил этиш фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири саналади.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида жорий йилнинг 18 март куни Қорақалпоқ давлат университети қошидаги 2-сонли академик лицейда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш, шунингдек ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган “Ёшлар ва қонун” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш мақсадида “Ўсмир ва қонун” мавзусида анжуман ташкил этилди.