Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Ҳуқуқий маданиятни ошириш мезони


Аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини оширишда ҳуқуқий ахборатлардан эркин фойдаланишни ташкил этиш фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири саналади. DSC02083.JPG

Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалида «LexUz сайтининг янги имконятлари» мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

Тадбир халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳукуқшунослари, вазирликлар, давлат кўмиталари ва идораларнинг ҳудудий бошқарма ва бўлинмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Фермерлар кенгаши, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, тадбиркорлик субьектлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилди. DSC02083.JPG

Тадбирда қайд этилганидек, Ўзбекистон Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базасини яратиш ва сақланиш ташкил қилиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ундан очиқ фойдаланиш имкониятини таъминлаш Адлия вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлардан бири саналади.

Таъкидланганидек, “LexUz” тизимида ўзбек ва рус тилларида 1990 йилдан ҳозирги кунга қадар қабул килинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, кодекслари, фармонлар, қарорлар фармойишлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳукуқий ва бошқа ҳужжатлари, Конституциявий суд, Олий суд ва Олий хўжаилик суди қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг ҳалқаро шартномалари ҳамда техник тусдаги бошқа ҳужжатлар мавжуд.

Ҳозирги кунда “LexUz” тизимида қарийб 30 мингга яқин ҳужжатлар жойлаштирилган бўлиб, ҳар куни унга 6000 мингдан зиёд фойдаланувчи ташриф буюрмоқда.