Боғланиш

Телефон
(+998 73) 233-86-93 233-15-82

Электрон манзил
qoraqalpoq@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

15

Юридик кадрлар салоҳияти юксалмоқда


Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида суд-ҳуқуқ тизимини чуқур ислоҳ этиш, соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш, мутахассислар салоҳиятини ошириб боришга доимий эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 28 июнда қабул қилинган «Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бунинг ёрқин ифодасидир. Мазкур қарор асосида замонавий халқаро стандартларга жавоб берадиган юқори малакали юридик кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид вазифалар ижроси изчил таъминланаётир.

Тошкент давлат юридик университетида ташкил этилган «Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари устувор йўналишларидан бўлган жиноий-ҳуқуқий қонунчиликни такомиллаштиришда ёш олимларнинг ўрни» мавзусидаги илмий-амалий анжуманда шулар ҳақида сўз юритилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати ― Ўзбекистон Либерал-демократик партиси Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда депутатлар, Бош прокуратура, Адлия, Ички ишлар вазирликлари масъул ходимлари, олимлар ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Тошкент давлат юридик университети ректори Е.Каньязов мамлакатимизда юридик таълим тизими тубдан такомиллашиб, ҳуқуқшунослик фани янада ривожланаётганини таъкидлади.

Университетда ўқув жараёни назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти билан узвий ҳолда олиб борилмоқда. Талабаларда таҳлилий фикрлаш, янги билимларни мустақил эгаллаш ва улардан фойдаланиш кўникмасини шакллантиришни таъминлайдиган ўқитишнинг замонавий шакл ва усулларидан унумли фойдаланилаётир. Бунинг учун университетда барча шарт-шароитга эга замонавий ўқув ва моддий-техник база яратилган. Ўқув, илмий-услубий бўлинмалар, кафедралар ўқитишнинг замонавий техник воситалари, ахборот-коммуникация тизимлари ва дастурий мажмуалар билан таъминланган.

Талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, ҳуқуқий, сиёсий маданиятини ошириш бўйича самарали тизим яратиш, шу орқали ёшларда ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш ҳамда ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида ҳар томонлама етук, салоҳиятли ёшлар юрт тараққиёти учун масъулиятни, жамиятда кечаётган жараёнларга дахлдорлик туйғусини чуқур англаб етмоқда. Ёш ҳуқуқшуносларнинг суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни чуқурлаштиришга оид илмий изланишлар олиб бораётгани шуни тасдиқлайди. Жорий йилда «Ёш олимлар» танловида улардан 140 нафари иштирок этди.

Тадбирда мазкур танловда фаол иштирок этган ёш олимларнинг турли мавзулардаги маърузалари тингланиб, муҳокама этилди.