Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Адолат ва қудрат тимсоли


Адлия вазирлиги тизимидаги Тошкент юридик коллежида “Амир Темур – адолат ва қудрат тимсоли” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди. DSC02083.JPG

Тадбирда қайд этилганидек, Амир Темур мамлакатни идора қилишда қонун-қоида ва ҳуқуқий тамойилларга асосланган, адолат ва инсоф билан иш юритган. У ўзининг "Тузуклари"да фарзандларига ва ҳозирги авлод вакилларига панду-насиҳат қилар экан, уларни миллатнинг дардига дармон бўлишга, оддий фуқароларга, ночор ва камқувват оилаларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатишга, адолат ва озодлик байроғини ҳамиша баланд кўтариб, ғанимлардан огоҳ бўлишга даьват этади.

Соҳибқироннинг давлат бошқарув тажрибаси ва илғор ғоялари, панду-насиҳатларидан ҳозирги кунларимизда ҳам дастурамал сифатида фойдаланиш мумкин. Президентимиз "Юксак маьнавият - енгилмас куч" номли асарида қайд этганларидек, "Тенгсиз азму шижоати мардлик ва донишмандлик рамзи бўлган бу мумтоз сиймо буюк салтанат барпо этиб, давлатчилик борасида ўзидан ҳам амалий, ҳам назарий мерос қодирди, илму фан, маданият, бунёдкорлик, дин ва маънавият ривожига кенг йўл очди. Шахсан мен "Темур тузуклари"ни ҳар гал ўқир эканман, худдики ўзимга қандайдир руҳий куч - қувват олгандек бўламан. Ўз иш фаолиятимда бу китобга такрор-такрор мурожаат қилиб, ундаги ҳеч қачон эскирмайдиган, инсон маьнавияти учун бугун ҳам озиқ бўладиган ҳикматли фикрларининг қанчалик ҳаётий эканига кўп бор ишонч ҳосил қилганман."

Шу боис ҳам, мазкур анжуманда асосий эътибор, Амир Темур сиёсий-ҳуқуқий қарашларининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда тутган аҳамиятига қаратилди.

Унда Амир Темурнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари, “Темур тузуклари” асарининг миллий қадриятлар тикланишида тутган ўрни ва аҳамияти, Амир Темур илмий меросида баркамол авлод талқини, фаровон турмуш ғоялари каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Сўзга чиққанлар, бугунги кунда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилган масала бўлиб, ҳуқуқий маданиятнинг асосини бой сиёсий-ҳуқуқий меросимиз ташкил этади. Ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидан бораётган Ўзбекистон учун, айниқса ёшлар маънавияти, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти юксалтиришда “Темур тузуклари”да жамият, шахс, қонун масалаларида белгиланган ўгитларни ўрганиш ҳар жиҳатдан муҳим эканлигини таъкидладилар.

Зеро, қонун устуворлигини таъминлаш масалалари ўзбек давлатчилиги тарихида алоҳида ўрин тутгани ва амалда қўлланилгани бугунги кун учун ҳам назарий, ҳам амалий аҳамият касб этади.

Соҳибқироннинг муҳим тарихий хизматларидан бири шуки, у ўз она юрти-Мовароуннаҳрни тор, биқиқ ҳолатдан кенг доирага олиб чиқиб, уни бошқа давлатлар билан яқиндан боғлаб, улар ўртасида ҳар тарафлама иқтисодий, тижорат ва бошка алоқаларни ўзаро манфаатли асосларда кучайтиришга катта эътибор берди. Турли мамлакатларни боғловчи савдо карвонлари бехатарлиги, осойишталигини таъминлаш, айниқса Буюк ипак йўли шуҳратини тиклаш борасида қилинган саъй-ҳаракатлар бу борада муҳим аҳамият касб этади. Натижада Шарқу-Ғарб, Жанубу-Шимол ўртасидаги элчилик, дипломатик ва савдо-тижорат муносабатлари янада кучайди, бу эса Темур давлатининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий юксалишида ҳал қилувчи роль ўйнади.

Амир Темур моҳир дипломат сифатида қайси мамлакат билан алоқа боғлашга йўл тутса, у даставвал, икки ўртадаги ҳар бир масала, муаммони урушсиз, низоларсиз тинч, музокаралар йўли билан ҳал этишга интилган ва бошқа хукмдорларни ҳам шунга даъват этган.

Анжуманда ёш ҳуқуқшунослар Темурнинг адолат ва ҳақиқат ғояларига содиқлиги, унинг бу борадаги қарашлари ҳақида ўз фикрларини баён қилдилар. Темурийлар фаолиятига бағишланган саҳна кўринишларини намойиш этишди.