Янгиликлар
Ўсмир ва қонун
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида жорий йилнинг 18 март куни Қорақалпоқ давлат университети қошидаги 2-сонли академик лицейда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш, шунингдек ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган “Ёшлар ва қонун” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш мақсадида “Ўсмир ва қонун” мавзусида анжуман ташкил этилди.
Анжуманда ёшлар шу жумладан, вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, уларни қонунларга итоаткорлик руҳида тарбиялаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантириш, дунёвий, илмий ва аҳлоқий савиясини ошириш, сохта диний ғояларга қарши мустаҳкам мавкуравий тафаккурни шакллантириш, вояга етмаганлар ўртасида ичкиликбозлик, тамаки маҳсулотлари ёки гиёҳванд моддасини истеъмол қилиш каби иллатларнинг олдини олишга қаратилган масалалар буйича тушинчалар берилди.