Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Қонун лойиҳаси муҳокамада


Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети мажлислар залида “Фуқаролик жамияти шаклланиши жараёнида ижтимоий шериклик: қонунчилик ва уни такомиллаштириш масалалари” мавзусида давра суҳбатиташкил этилди.DSC02083.JPG

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилувчи мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, хўжалик бошқаруви органлари ходимлари, фуқаролар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

DSC02083.JPGДавра суҳбати давомида иштирокчиларга “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳасидаги ҳуқуқий нормаларнинг аҳамияти тўғрисида, “Фуқаролик жамияти шаклланиши жараёнида ижтимоий шериклик: қонунчилик ва уни такомиллаштириш масалалари”, шунингдек “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Давра суҳбатида иштирокчилар томонидан қонун лойиҳаси бўйича таклифлар билдирилди ва ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.