Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

18
Э Ъ Л О Н !

Xудудий адлия бошкармалари расмий веб-сайтларида профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 2016 йил 18-19 август кунлари ишлашида тўхтатилишини маълум қиламиз. 

11
Мустақиллик – ҳуқуқ демакдир

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон кенгашининг “Ёшлар маркази” мажлислар залида 2016 йил 11 август куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида “Мустақиллик – ҳуқуқ демакдир” шиори остида ҳамда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш” мавзусида кўргазмали семинар ташкил этилди.

10
Тадбиркорлар ҳуқуқларини давлат томонидан кафолатланиши мустақиллик маҳсулидир

Мустақиллик шарофати ва Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон бугунги кунда изчил тараққий этиб бораётган замонавий индустриал мамлакатга айланди. Мамлакатимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш ҳамда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.

08
Кенгайтирилган ҳайъат мажлиси

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг мажлиси ўтказилди. Мажлисда 2016 йилнинг 6 ойи давомида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

22
Ярим йиллик фаолият таҳлили

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири М.Икрамов раислигида адлия органлари ва муассасалари томонидан 2016 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва келгусида тизим олдидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

11
Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасига оид қонунчиликдаги янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган графикка асосан “Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш” мавзусида семинар ташкил этилди.

15
Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва ривожланиш истиқболлари

Республика адлия вазирлигида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.Мамлакатимиз хаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказилаётган тадбирларнинг ягона режасига мувофиқ ташкил этилган конференция “Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва ривожланиш истиқболлари” мавзуига бағишланди.

31
Англашув Меморандуми лойиҳаси муҳокамаси

2016 йил 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Саудия Арабистони Подшоҳлиги Адлия вазирлиги вакиллари ташриф буюрдилар.

18
Ҳудудий ННТлари фаолияти самарадорлигини ошириш

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссияси 2-йиғилиши баёни асосида “Ҳудудий ННТлари фаолияти самарадорлигини ошириш орқали давлат дастурларида белгиланган вазифаларни бажаришда ижтимоий шериклик муносабатлари механизми ва шаклларини янада такомиллаштириш” мавзусида семинар-тренингташкил этилди.

13
Қонунчиликдаги янгилилклар

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Нукус шаҳридаги 2-сон Академик лицейида 2016 йил 13 май куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ғи 2016 йил 25 апрель кунги ЎРҚ-405-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун ва аҳамияти” мавзусида семинар ташкил этилди.