Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасига оид қонунчиликдаги янгиликлар


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган графикка асосан “Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш” мавзусида семинар ташкил этилди. 1.jpg

Семинарда Қорақалпо­ғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат солиқ бошқармаси, Статистика бошқармаси, 60 га яқин нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Манфаатдор вазирлик ва идоралар, учинчи сектор вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларига яратилган шароит ва имтиёзлар, соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар тўғрисида тушунтириш берилди.

Семинарда иштирокчиларга Қорақалпо­ғистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходимлари томонидан қонунчиликдаги кейинги янгиликлар, хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ғи 2016 йил 25 апрель кунги Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 239-моддаси санкцияларидаги «эллик бараваридан юз бараваригача» ва «юз бараваридан юз эллик бараваригача» деган сўзлар тегишинча «ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача» ва «ўттиз бараваридан эллик бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилганлиги, шунингдек, «нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатлар фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан рўйхатдан ўтказувчи органнинг розилигисиз пул маблағлари ва мол-мулк олиши —

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши» белгилаб қўйилганлиги атрофлича тушунтирилади.

Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасига, «Нодавлат нотижорат ташкилоти вакилларининг чет мамлакатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлари уюштирилиши ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилиши тўғрисидаги меъёр киритилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Жамоат фондлари тўғрисида»ги Қонунининг 13-16-моддалари янги таҳрирда баён этилди.

Эндиликда фонд уставига киритилаётган ўзгартишлар ва қўшимчалар фонднинг васийлик кенгаши томонидан тасдиқланиши ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органга мазкур ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилган пайтдан эътиборан бир ойлик муддатда маълум қилиниши,

жамоат фондларини ташкил этиш учун зарур бўлган дастлабки маблағларнинг энг кам миқдори белгиланди.

Фонд тижорат ташкилотларининг устав фондида (устав капиталида) иштирок этишга ҳақли эмаслиги, бундан очиқ савдоларда акциядорлик жамиятларининг акцияларини сотиб олиш мустаснолиги мустаҳкамланди.

Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августда қабул қилинган «Банк сири тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар бу маълумотлар мазкур ташкилотлар фаолиятида қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назорат қилиш соҳасида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлса,1.jpg олишга ҳақлидир деган қўшимча киритилганлиги, шунингдек юқорида қайд этиб ўтилган Қонунларга киритилган бошқада ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекстон Республикаси Адлия вазири томонидан 2016 йил 15 июнь кунги буйруғи билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, иштирокчиларга Давлат солиқ бошқармаси, Статистика бошқармаси ходимлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ҳисоботларни топшириш муддатлари ва шакллари тўғрисида ҳам тушунтиришлар берилди.

Семинарда соҳага оид қонунчиликни жойларда кенг тарғиб қилиш, ижросини таъминлаш бўйича амалий таклифлар ўртага ташланди. Турли мулоҳаза ва таклифлар билдирилди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.