Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Кенгайтирилган ҳайъат мажлиси


1.jpgҚорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг мажлиси ўтказилди. Мажлисда 2016 йилнинг 6 ойи давомида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

Вазирлик томонидан 2016 йилнинг 6 ойи давомида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, вазирликка маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан 109 та ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун ҳужжат лойиҳалари киритилган, шундан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарорлари лойиҳаси 18 тани ташкил этади.

Киритилган ҳужжат лойиҳаларидан 92 таси норматив ҳусусиятга эга деб топилиб, вазирлик томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинган 17 та ҳужжат лойиҳаси қараб чиқилиб қайтарилган.

Вазирлик томонидан бугунгача давлат ҳисобига жами 359 та маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари ҳисобига олинган. Шундан, 73 таси ҳисобот даврида давлат ҳисобига олинган.

Вазирлик ходимлари томонидан 1.757 та ҳуқуқий тарғибот ишлари ўтказилди.

3 миллиард 638 миллион сўмдан ортиқ 196 та даъво ариза киритилиб, шундан, судлар томонидан 2 миллиард 787 миллион сўмлик 178 та даъво аризалар қаноатлантирилди.

1.jpgУРеспубликанинг 137 та ташкилотида 61 та текширишлар (шундан, 19 таси мурожаатлар асосида) ва 2 та мониторинглар ўтказилди. Ўтказилган текширишларда 4.954 та қонунбузилишлар аниқланди.

Идора ва ташкилотларга 203 та тақдимномалар киритилди.

нга асосан 80 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 5 нафар шахс вазифасидан озод этилди, 48 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда 21 та қарор ва ҳужжатлар бекор қилинди.

Мажлисда фаолиятни янада такомиллаштириш мақсадида аниқ мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани ҳолда, баъзи йўналишларда хато ва камчиликларга йўл қўйиш ҳолатлари мавжудлиги танқид қилинди ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.