Янгиликлар
Қонунчиликдаги янгилилклар
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Нукус шаҳридаги 2-сон Академик лицейида 2016 йил 13 май куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ғи 2016 йил 25 апрель кунги ЎРҚ-405-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун ва аҳамияти” мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат солиқ бошқармаси, Статистика бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси, 150 га яқин нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Манфаатдор вазирлик ва идоралар, учинчи сектор вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларига яратилган шароит ва имтиёзлар, соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар тўғрисида тушунтириш берилди.
Семинарда иштирокчиларга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходимлари томонидан қонунчиликдаги кейинги янгиликлар, хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ғи 2016 йил 25 апрель кунги ЎРҚ-405-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, шунингдек, юқорида қайд этиб ўтилган Қонунларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбирда соҳага оид қонунчиликни жойларда кенг тарғиб қилиш, ижросини таъминлаш бўйича амалий таклифлар ўртага ташланди. Турли мулоҳаза ва таклифлар билдирилди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.