Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида талабалар билан диний-экстремизм, ақидапарастлик, миссионерликга қарши курашиш ва тотувликни мустаҳкамлаш бўйича «Огоҳлик давр талаби» мавзусида учрашув ўтказилди.
2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 ноябрдаги Ф-4570-сон “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма уч йиллигини нишонлашга тайёргарлик куриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда «Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги»ни ўтказиш белгиланган.
Нукус шаҳридаги Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида, Тошкент педиатрия медицина институти ва Тошкент Аграр университети Нукус филиалида “Интернет тармоқлари орқали юз бераётган турли маънавий хавфларнинг олдини олиш, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш”мавзусида тадбирлар ташкил этилди.